Тошкентда кекса эркак автобусда 13 ёшли қизга тегажоғлик қилди. Бу ҳақда Немолчи.Уз хабар бермоқда.
Воқеа 31 май куни эрталаб, қиз 58 рақамли автобусда инглиз тили дарсларига кетаётган вақтда содир бўлган. Тўхташ жойларидан бирида пенсионер транспортга чиққан. Шундан сўнг у мактаб ўқувчисига тегажоғлик қила бошлаган.
Аввалига пенсионер бутун вужуди билан унга суянган ва кейин қўлини қизнинг оёқлари орасига қўйган.
Қиз эркакнинг қўлларини олиб ташлаётганда, "Бир оз сабр қил" дея қулоғига пичирлаган.
Таъқибдан сўнг пенсионер автобус бекатида тушиб кетган.
Қиз мактабга келгач, онасига қўнғироқ қилган. Улар биргаликда эркак тушган автобус бекатига боришган ва банк ходимларидан кузатув камераларидаги видеони сўрашган.
Жабрланувчининг онаси туман ИИБ ходимига ариза ёзган.