Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва бироз булутли бўлади, фақат айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 35 даража иссиқ бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
3 июн куни Тошкент вилояти, Фарғона водийси, шунингдек, тоғли ва тоғ олди туманларида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20-30 даража.
4-июн куни бироз булутли бўлиб, айрим ҳудудларда шамол кучайиши кутилмоқда. Ҳарорат 27-32 даража.
5-июн куни қуруқ ҳаво кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат - 33-35 даража, чўл зонасида 37 даражагача кўтарилади.
Бундан ташқари, 3-4 июн кунлари тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши мумкин.