Хорижлик сайёҳларга қарши электрошокер ёрдамида куч ишлатган Самарқанд шаҳар ИИБ патрул хизматининг икки нафар ходими ишдан бўшатилди, деб хабар беради ЎзА. Воқеа май ойи охирида содир бўлган.
Прокуратура томонидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Сайёҳлар Қозоғистондан бўлганлиги маълум қилинган. Айни вақтда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеага муносабат билдирган ва вазиятни ўрганишни сўраган.