Адлия вазирлигига қарашли “е-қарор” портали Тошкент шаҳар ҳокимлигининг илгари ҳокимлик тасарруфида бўлган айрим объектларни “Uzbekistan Airports” корхонаси тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.
Хусусан, мазкур ҳужжатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Муниципал мулкларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасига қарашли “Тошкент-2” ва “Тошкент-3” халқаро терминаллари “Uzbekistan Airports”га ўтказиш ҳақида гап кетган.
Шунингдек, “Uzbekistan Airports”га Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган шаҳар автотураргоҳини қўлга киритади.
Тез орада кадастр агентлиги киритилган ўзгаришларни қайд қилади.