“Олмазор” метро бекатида қисқа туташув туфайли йўловчилар тушириб юборилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
Вазият 4 июнь куни соат 10:50 атрофида юз берди. Ёпилиши муносабати билан поездларнинг Чилонзор йўналиши бўйлаб ҳаракатланиши вақтинчалик бир томонлама бўлиб, “Кичик айлана” йўналиши жадвалига мувофиқ амалга оширилди.
Муаммо бир соатдан кейин ҳал қилинди. Ҳозирда поездлар қатнов жадвалига амал қилмоқда.