Тошкент ҳокими ёшларга нақд пулга ишлашни, пластик карточкалардан фойдаланмасликни маслаҳат берди

Тошкент ҳокими ёшларга нақд пулга ишлашни, пластик карточкалардан фойдаланмасликни маслаҳат берди
Megatrening форуми доирасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшларга мурожаат қилар экан, уларга нақд пул билан ишлашни маслаҳат берди.

"Даромадингиз расмий бўлсин, лекин нақд. Пластик карта пулни қўядиган жойи йўқ одамлар учун", - дейди у.

Ўз сўзини давом эттирар экан, Ортиқхўжаев одамлар пул ҳисоблаганда, камроқ сарфлашга ҳаракат қилишини тушунтирди. “Карта билан тўласангиз, қанча пул сарфлаганингизни билмай қоласиз”, деди Тошкент ҳокими.

Нақд пул берганингизда, машаққатли меҳнат билан топилган пулни... Илтимос, нақд пул олинг ва фойдаланинг, – дея форумга йиғилган ёшларга маслаҳат берди Ортиқхўжаев.

Унинг фикрича, банк карталари ёшлар учун зарарли. Улар учун қанча пул кўп бўлса, шунча кўп сарфланади. “Бойиб, пул санашни тўхтатсангиз, пластик картага ўтасиз”, - дея қўшимча қилди Ортиқхўжаев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Наргиз 6 июн 2022 15:15
    пул бўлса бўлди ўзимиз биламиз қанақа қилиб ишлатиши, ўзи ойликдан ойлик етмаяптику пулимиз, ойликни ошириш керак кўриб чиқиш керак ойликларни бошқадан, хамма нарса қиммат бўлиб кетдику, пластикдами нақд пулми фарқи йўқ пул бўлса бўлди. Бойвачалар гапируради қорни очи қорни тўқ билан нима иши бор

    ойлик етмаганидан коммунал тўловлардан қарз бўлиб кетган оддий халқ
  2. Соя 5 июн 2022 12:31
    Маслахатингни керакли жойингга Ур. Пластикдами, Накдми пули булса Хамма билади канака килиб ишлатишни. Ойлигини ёки Стипендиясини у ойдан бу ойга кандай килиб етказиш хакида уйлайдиган Инсонларга бу Бойваччани берган маслахатини каранглар.
  3. Jasur 4 июн 2022 21:15
    Ajoyib maslaxat. To'ppa to'g'ri fikrni aytibdi. Yoshlar tejashni o'rganishni, pulni his qilishi kerak.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент ҳокими ёшларга нақд пулга ишлашни, пластик карточкалардан фойдаланмасликни маслаҳат берди