Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари алимент тўламагани учун қарийб 3 йилдан бери қидирувда бўлган шахсни аниқлади

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари алимент тўламагани учун қарийб 3 йилдан бери қидирувда бўлган шахсни аниқлади
Қидирувдаги фуқаро қўлга олинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 3 июнига ўтар кечаси Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз кўчасида ЙПХ инспекторлари А.Абдуғаниев ва Ш.Абдуазизов ўз хизмат вазифаларини бажарган. Пиёдани тўхтатиб, уни маълумотлар базасидан хизмат планшети ёрдамида текшириб кўрганида, 1983-йилда туғилган ушбу фуқаро Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи бўлиб, 2019-йил 19-августдан буён қидирувда экани маълум бўлди.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Вояга етмаганларни ёки ногиронларни боқишдан бўйин товлаш” моддаси билан боғлиқ жиноятда айбланиб, қидирувга берилган. У ушбу модданинг 1-қисми билан айбланмоқда, бу эса 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари алимент тўламагани учун қарийб 3 йилдан бери қидирувда бўлган шахсни аниқлади