СамДУда Массачусетс технология институти тажрибаси жорий этилади

СамДУда Массачусетс технология институти тажрибаси жорий этилади
Самарқанд давлат университети доценти Акмал Сафаров бугунги кунда университетда Халқаро Атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) томонидан молиялаштирилаётган UZB0006 рақамли грантнинг раҳбари. Мазкур грант доирасида Самарқанд давлат университети ядро физикаси соҳасида 3 та янги фан дастурларини ташкил этиш мақсад қилинган. Улар: ядро реакторларининг физик асослари, ядро электроникаси, дозиметрия ва радиоэкология.

СамДУда Массачусетс технология институти тажрибаси жорий этилади


Ҳозирги кунда мазкур дастурларни яратиш устида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, хориждан керакли лаборатория жиҳозлари олиб келиниб, чет эллик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Шунингдек, дастур доирасида Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари ва лабораторияларида стажировка ўташи белгиланган.



Акмал Сафаров айни кунларда мазкур грант доирасида дунё университетлари рейтингида 1-ўринда турувчи АҚШ нинг Массачусетс технология институтида стажировка ўтамоқда.



- Менинг мақсадим, Массачусетсда мавжуд бўлган ядро реакторларининг физик асослари бўйича материаллар билан танишиш, уларни мукаммал ўрганиш ва Самарқанддаги лабораториямизда уни татбиқ этиш, - дейди Акмал Сафаров. – Бу ерда реакторларни моделлаштиришга қаратилган янги OpenMC дастури мавжуд бўлиб, бу дунё бўйича шу соҳадаги энг сўнгги моделлардан биридир. Айни кунларда биз ҳам ушбу дастурни ўрганиб, Самарқанд давлат университетида янги барпо этиладиган Ядро реакторлари лабораториясида уни жорий этиш устида ишламоқдамиз. Шунингдек, биз мазкур дастур базаси ёрдамида СамДУ бакалавр ва магистратура босқичи талабалари учун янги лаборатория ишларини яратишимиз мумкин. Бундан ташқари OpenMC дастури докторантларга ядро реакторларини моделлаштиришга қаратилган диссертация ишлари устида илмий иш олиб бориш имкониятини беради. Фақатгина бунда талабаларимиздан инглиз тили ва Python дастурлаш тилини мукаммал билиш талаб этилади. Яна бир қизиқарли ва фойдали томони шундаки, OpenMC дастури ядро реакторларини суперкомпьютер (кластер) ларда моделлаштириш имкониятини беради ва у мутлақо бепул.



Шунингдек, OpenMC дастури, докторантларга хам ядро реакторларини моделлаштиришга каратилган диссертация ишлари устида илмий иш олиб бориш имкониятини беради.





Акмал Сафаров физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), олимнинг 2021 йилда Scopus базасидаги журналларда мақолалари сони 5 та, Scopus базасидаги h индекси 4 га тенг. Шунингдек, у рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.


Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » СамДУда Массачусетс технология институти тажрибаси жорий этилади