Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил...

Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр  қил...
Нега кўзларимиз яхшиликни, эзгуликни кўрмайди? Нега кечаги машаққатли кунларни дарров унутдик? Ношукрлик қилмяпмизми? Нега атрофимизда бўлаётган таҳдид ва таҳликаларга бефарқмиз?

Дунё геосиёсатида кутилмаган тебранишлар, жараёнлар, воқеа-ҳодисалар, таҳдидлар юз бермоқда. Халқаро экспертларнинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушидан кейин бундай катта масштабдаги кризис кузатилмаган.

Бу аввало, нимани англатади. Тинчлик, озодлик омонат эканлигини, уруш ва тинчликнинг ораси жуда яқинлигини билдиради. Ўз навбатида ер юзидаги мамлакат ва халқлардан янада ҳушёрроқ бўлишни тақозо этади.

Демак, халқимиз, ватанимиз, мустақиллигимиз, тинчлигимизни кўз қорачиғидай асрашимиз, қадрига етишимиз керак.

Инсоф билан айтганда 2016 йилдан бошлаб, халқимиз ҳаёти янгиланди, турмуши тубдан яхшиланди. Талаб ва истаклари ортди. Одамлар ўз фикрини, қўрқмасдан айта бошлади. Сўз эркинлиги ҳаётимизга кириб келди. Мустаҳкам ўрин олди...

Лекин фикр билдиришдаги масъулият зиммамизда эканлигини унутмаслигимиз керак. Миллат ва мамлакат манфаатлари, шахсий манфаатларимиздан устунлигини чуқур англашимиз лозим.

Билиб айтилган, машаққатли ва синовли кунлар кимни-кимлигини кўрсатади.
Бугун бутун дунё муаммолар гирдобида. Жаҳон сиёсати, иқтисоди мушкул аҳволда. Боши берк кўчага кириб қолган. Дунёнинг энг қудратли, ривожланган давлатлари иқтисодида ҳам таназзул юз бермоқда. Кутилмаган қарорлар қабул қилинмоқда. Савдо-сотиқ инфратузилмаси издан чиққан. Нарх-навонинг тизгинини тутиб бўлмяпти. Эртага нима кутаётганини ҳеч ким билмайди.

Урушлар турли келишмовчиликларнинг барчага бирдек таъсири борлигини кўриб-билиб турибмиз. Бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам баъзи бир озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошиши кузатилмоқда. Буни ўзига дастак қилиб олиб, давлатимиз обрў-эътиборига путур етказишга уринаётганлар ҳам минг афсуски, учраб турибди.

Вазият давлатимиз назоратида. Четдан келаётган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларда узилиш ёки етишмовчилик юз бергани йўқ. Бозор ва савдо расталари тўлиб-тошган. Ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Ҳукуматимиз ҳар қандай иқтисодий йўқотишларга қарамасдан халқимизни ғамини ейишга ҳаракат қилади. Халақит бериш, аралишиш керак эмас.

Тўғриси баъзи бир ғаламис кимсаларнинг пана-панадан туриб, тош отаётганини кўриб, эшитиб жим туролмадим.
Ватан, миллат нарх-наво арзон ёки қимматлигига қараб танланмайди, севилмайди. Инсонда аввало, эътиқод бутун бўлиши керак. Шукр қилишимиз лозим. Юртимиз тинч, халқимиз фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Бутун дунёда ёқилғи, озиқ-овқат ва бошқа кўплаб маҳсулотларнинг нархи тинимсиз ошиб кетаётганлигини кўряпмиз, эшитяпмиз.
Урушлар натижасида дунё савдо йўллари, бутунлай чалкашиб, ўзгариб кетганлиги, унинг оқибатида ташиш, етказиб бериш харажатлари кундан-кунга қимматлашаётганлиги ҳеч кимга сир эмаску.

Ўзбекистонимиз ҳам мана шу нотинч дунёнинг бир қисми эканлигини ҳисобга олсак, юз бераётган синовларнинг бизни иқтисодимизга ҳам салбий таъсири бор албатта. Бундан тўғри хулоса чиқариб, қийинчиликларни тўғри қабул қилишни, бунинг учун давлатни айбламасликни ўрганишимиз керак эмасми?

Тўғри, озиқ-овқат нархларининг ошиши аҳолини нисбатан кам таъминланган қатлами учун осон эмаслигини тушуниб турибмиз. Лекин бир ҳақиқатдан ҳам, кўз юмиб бўлмайди. Ер юзида, бозор иқтисодиёти шароитида, халқини Ўзбекистондай ҳимоя қилган давлат бошқа бўлмаса керак.

Бугунги нарх-навонинг ошиши, бу вақтинчалик ҳолат бўлиб, ҳукуматимиз бундай шароитда халқимизни эҳтиёт қилиш чора-тадбирларини кўрмоқда, белгиламоқда. Баъзи бировлар нарх-наво ошишини турлича талқин қилиб, ваҳима кўтараётганлиги ҳам бор гап, бундай одамлардан эҳтиёт бўлишимиз керак. Булар ношукур кимсалар. Мен ишонаман, Ўзбекистонда бирор бир жон оч қолгани йўқ, қолмайди ҳам.

Нархларни белгилаш замирида ички бозорда маҳсулотлар мунтазамлигини таъминлаш мақсади ҳам бор. Аҳолимизни айниқса, озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш ва кафолатлаш масаласи доимо Ҳукуматимизнинг эътибор марказида туради. Арзон маҳсулотни четга чиқиб кетишига, бунинг оқибатида ўзимизда етишмовчилик юз беришига йўл қўйилмайди.

Тўйларимиз, тадбирларимиз, тўкин сочинликда ўтмоқда, рўзғорларимиз бут. Буни инкор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бозор иқтисодиёти келтириб чиқариши мумкин бўлган қийинчиликларни бартараф этишни давлатимиз ҳар доим ўзини зиммасига олган.

Демак, ҳеч қандай хавотирга, ташвиш чекишга ўрин йўқ. Бозорларда, савдо тармоқларида сунъий навбатларни ташкил қилаётганларга, нархларни асоссиз ошираётганларга Яратгандан инсоф сўрайман.

Бир фикр, ҳеч кузатганмисиз, маҳалла ёки қишлоқда нари борса ўн нафар қийналган, кам таъминланган оила бор. Лекин иймоним комилки, юзлаб ўзига тўқ бойлар ҳам бор. Агар улар қўлни-қўлга берса, ўша ҳудудда камбағал, куни ўтмайдиган одам бўлмайди.

Пашшадан фил ясаш керак эмас. Бўхтон ва ғийбат қилувчилар, ёлғон маълумот тарқатаётганлар энг тубан кимсалардир. Аксинча, панд-насиҳатларни кўпайтириб, ёшларни тўғри йўлга бошқариш зарур.

Аҳоли ўртасида саросима, хавотир уйғотиш жуда катта гуноҳ. Ватанга, халққа хиёнатдир. Ўзингизни кўпчиликни ғамини егандай қилиб кўрсатиши бас қилинг. Халқни ўйлайдиган давлат бор.

Энг аламлиси мана шу нохуш, нотоғри гапларни тарқатаётганларни асосий қисми ҳеч нарсага муҳтож эмас. Ҳаёти ҳам, турмуши ҳам тўкин. Лекин шунга қарамасдан ношукурчилик қилиб, аҳоли ўртасида давлатимизни, ҳукуматимизни обрўйини эътиборини туширишга уринишмоқда.
Ижтимоий тармоқдами, ўзаро суҳбатдами ёки бирор бир тадбирдами айтилган гап зиммамиздаги масъулиятни соқит қилмайди. Шунинг учун ҳам, ўйлаб, гапиришимиз керак деб, ҳисоблайман.

Яқин тарихимизда юз берган машаққатларни ҳам дарров унутиб қўймайлик. Президентимиз Шавкат Мирзиёев кечаю кундуз халқимизни рози қилиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. Юз бераётган эзгу ишларга ҳам шукр қилайлик. Ҳаётимиз кундан-кунга ўзгариб, яхшиланиб бораётганини ҳам тан олайлик ахир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзади: Нарх-навонинг ошишлигидан асло ташвиш чекманг зеро, арзончилик вақтида ризқингизни етказган Аллоҳ таоло қимматчилик вақтида ҳам ризқингизни етказаверади. Нарх-наво ошяпти, деб одамлар орасига қўрқинч, ташвиш ва саросима солманг. Аксинча, Аллоҳнинг ваъдасига ишонинг…

Ҳа шукроналик ва ўзаро ишонч бор жойда барака, осойишталик, хотиржамлик, меҳр-оқибат ҳукм суради. Шукроналик ризқимизни янада ошишига ва зиёда бўлишига олиб келади.

Халқимиз кимнидир маслаҳатига муҳтож эмас. Ўз ақл-заковатига таянишига ишонаман. Ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтамиз.
Миллат ва халқ учун энг муҳими мустақиллик, тинчлик ва бирдамликдир…

Рустам Холмуродов,
Самарқанд давлат университети ректори, профессор,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил...