Одам организмида кислороднинг актив формалари назоратдан чиқиб кетиши зарарлими?

Одам организмида кислороднинг актив формалари назоратдан чиқиб кетиши зарарлими?
Самарқанд давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедраси ассистенти Машҳура Тагирова “Нано ва микроқобиқларда антиоксидант ферментларни иммобиллаш” мавзусида илмий тадқиқот билан шуғулланиб келади. Шу кунга қадар 20 дан ортиқ мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. 3 та мақоласи Scopus ва WEB of Science базасидаги журналларда нашрдан чиққан. Россиянинг Москва, Саратов, Новосибирск шаҳарларида халқаро конференцияларда иштирок этган. Ломоносов номидаги Москва давлат университети аспирантурасида таҳсил олган.

– Маълумки, одам организмдаги кислороднинг актив формалари синтези жараёни назоратдан чиқиб кетганда кўплаб касалликлар юзага келиши мумкин, - дейди Машҳура Тагирова. - Менинг тадқиқотим тирик организмларда учрайдиган антиоксидант ферментларни имобиллаш орқали уларнинг фаоллигини ва барқарорлигини оширишга мўлжалланган.

Антиоксидант ферментларни ўсимликлар таркибида кўп учрайди. Асосан оқсил кўринишида бўлади. Саноат, тиббиёт, фармацевтика, ишлаб чиқариш соҳаларида зарур ҳисобланади. Уларнинг вазифаси организмдаги кислородни атомар кўринишдан молекуляр кўринишга ўтказади, содда тарзда айтсак, зарарли кўринишдан зарарсиз ҳолга келтиради. Антиоксидант ферментларни қўллаш кислород актив формаларини боғлашнинг энг самарали усули ҳисобланади. Шу муносабат билан антиоксидант ферментларни инактивланишдан ҳимоя қилиш имконини берадиган нано ва микрокобиқларда оқсилни ўз ичига оладиган антиоксидант тизимларини яратиш ва амалиётга тадбиқ қилишга катта эътибор қаратмоқдамиз. Шу билан бирга уларда юқори ферментатив фаоллик ва барқарорликка эга антиоксидант ферментларни олиш ҳамда уларни тиббиёт ва саноатда қўллаш имкониятларини ўрганмоқдамиз.

Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Одам организмида кислороднинг актив формалари назоратдан чиқиб кетиши зарарлими?