Самарқанд давлат университети кимё факултети ўқитувчиси Гавҳар Нармаева “Органик моддаларнинг волтамперометрик анализи” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Шу кунгача 20 яқин мақолалари республика ва халқаро Россия, Болгария, Англия каби давлатларнинг нуфузли нашрларида мақолалари чоп этилган.
– Ҳозирги кунда инсон саломатлигига атроф-муҳит ва озиқ-овқатнинг таъсирини баҳолаш долзарб муаммолардан биридир, - дейди Гавҳар Нармаева.- Шу боисдан, озиқ-овқат ва фарматсевтик препаратларнинг кимёвий таркибини мониторинг қилиш муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотимнинг асосий мақсади органик моддалар, шу жумладан, фарматсевтик препаратлар таркибидаги моддаларни текшириш, витаминлар миқдорини аниқлашга қаратилган. Бу вазифани бажариш учун сезгир ва селектив электрод ишлаб чиқдик. Яқинда ушбу фойдали модел интеллектуал мулк агентлиги томонидан патентланди. Эндиликда ушбу электродни лаборатория машғулотларига кенг жалб қилиш ҳаракатидамиз.
Ушбу электрод орқали нафақат дори воситалари, балки озиқ-овқат, оқова сув таркибини ҳам текшириш ҳамда биологик фаол моддалар, B2, B6 va C витаминлар миқдорини аниқлаш мумкин. Тадқиқотчи обект сифатида Magne B6, Dramin B6 va Bentavit Valenta каби таблеткаларни, шунингдек, оқова сувлар таркибини ўрганган. Олинган натижаларга кўра вилоятимиздаги оқова сувларда оғир металлар қўрғошин ва мис миқдори белгиланган миқдордан кўплиги аниқланган. Сув таркибида оғиқ металларнинг меъёрдан ошмаслигини назоратда ушлаб туриш эса кейинги муҳим вазифадир.
Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.