Кимё фанини ўқитишда дунё тажрибаси

Кимё фанини ўқитишда дунё тажрибаси
Кимё фани табиий фанлар ичида ўз ўрнига эга бўлиб, бу фанни ўқитиш ҳам ўзига хос масъулиятни талаб қилади. Мутахассислигим юзасидан Германия, Франция, АҚШ, Хитой олий таълим муассасаларининг кимё факультетларида бўлишга тўғри келган ва улардаги кимё фанларини ўқитиш бўйича яқиндан танишиш имконияти бўлган. Қуйида ушбу давлатлардаги кимё фанларини ўқитиш бўйича мулоҳазалар билан ўртоқлашмоқчиман.

Дунёнинг энг жадал ривожланаётган давлатларидан бири Хитой ҳисобланади. Хитойнинг энг етакчи университетларидан бири бу Сиамин университети ҳисобланади. Ушбу университетда кимё фанини ўқитишнинг энг муҳим жиҳатлари қуйидагилар деса бўлади:
-бакалавр босқичидаги хорижнинг энг асосий дарсликлари хитой тилига ўгирилган ва улардан унумли фойдаланилади;
-бакалавр босқичидан кейин табиий ва техника йўналишлари учун 2 йиллик магистратура босқичига инглиз тилини билиш қатъий талаб этилади (камида 10 000 та сўз);
-PhD босқичига магистратурага ўқимасдан ҳам бевосита бакалавр босқичига ўтиш мумкин ва бунда ўқиш давомийлиги 4 йилга тенг;
-талабалар имтиҳон топшириши жуда жиддий ҳисобланиб, кўпинча кампусда соат 23:59 гача ўқув хоналарида тайёргарлик кўришади;
Германиянинг етакчи университетларидан бири Лейпсиг университети ҳисобланади. Унда кимё фанларини ўқитишда ҳам ўзига хослик мавжуд ва улар қуйидагилар:
-бакалавр босқичидан бошлаб инглиз тилида чоп этилган хорижнинг энг асосий дарсликлари унумли фойдаланилади;
-талабаларнинг билимини баҳолашга қаттиқ талаб қўйилган, яъни талаба аъло баҳо олиш учун 90% дан юқори натижа кўрсатиши керак;
-талабалар билимини текшириш калит сўзлар сонига асосланади. Яъни юқори натижа олиш учун имтиҳонга жавобда максимал калит сўзларни ишлатиш керак;
-кимё фанларини ўқитишда назарий дарслар салмоғи амалий ва лаборатория машғулотларидан анча катта;
-университетда рейтинги энг юқори дарсларни инглиз тилида олиб боришга ҳаракат қилинади.
Европадаги яна бир давлат Франциянинг Лилл 1: фан ва технологиялар университетида кимё фанларини ўқитишда энг асосий жиҳатлар деб қуйидагиларни санаш мумкин:
-бакалавр босқичидаги хорижнинг энг асосий дарсликлари француз тилига ўгирилган ва улардан унумли фойдаланилади (чунки тарихдан улар инглизлар билан рақобат қилиб келишади);
-талабалар билимини баҳолашда талабанинг эркин фикрлашига урғу берилади ва аъло баҳо олиш учун 75% дан юқори натижа кўрсатиш етарли;
-кимё фанларни ўқитишда назарий машғулотлар билан бирга лаборатория ишларига ҳам кўпроқ эътибор берилади.
Америка Қўшма Штатларининг Техас А&М университетида бўлганимда кимё фанлари ўқитишда қуйидаги муҳим жиҳатларга гувоҳ бўлдим:
-талабаларни ўқитишда онлайн платформадан, масалан, BlackboardTM, ConnectTM кенг фойдаланилади ва улар билими ҳам бевосита онлайн баҳоланади;
-талабаларга ҳар бир назорат (оралиқ ва якуний)дан олдин камида 1 соат дарс фақат ўтилган мавзуларни такрорлашга бағишланади. Яъни ҳар бир фан силлабусида 3 та такрорлаш дарсига вақт ажратилади;
-фундаментал кимё фанлари (ноорганик кимё, аналитик кимё, органик кимё ва физикавий кимё) камида 2 та профессор ўқитувчи томонидан таклиф этилади ва талабалар ўзига маъқул келганини танлашади.
Юқорида кўриб ўтган университетларимизда умумий тенденсия сифатида қуйидагиларни Ўзбекистон университетида ҳам фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлинар эди:
-фундаментал кимё фанлари (ноорганик кимё, аналитик кимё, органик кимё ва физикавий кимё) учун бошқалар каби синовдан ўтган дарсликларини таржима қилиб фойдаланиш керак. Буни аниқ дарсликлар мисолида ҳам келтириш мумкин: ноорганик кимёдан Atkins&Shriver нинг “Inorganic chemistry” ёки Housecroft нинг “Inorganic chemistry” дарслиги; аналитик кимёдан Skoog нинг “Fundamentals of analytical chemistry” ёки Christian нинг “Analytical chemistry” дарслиги; физикавий кимёдан Atkins нинг “Physical chemistry” ёки Ball нинг “Physical chemistry” дарслиги; ҳамда органик кимёдан Clayden нинг “Organic chemistry” ёки Klein нинг “Organic chemistry” дарсликлари.
-талабалар учун танлов фанини кафедралар томонидан эмас, талабанинг шахсан ўз томонидан танлашига эришилиши керак. Масалан, кафедрага ажратилган талаба айни кафедранинг барча танлаб берган фанларидан кредит тўплаши шарт эмасдир балки. Талаба бирор кафедрага бириктирилган бўлса-да, бошқа кафедра томонидан таклиф этилган дарсдан ҳам кредит олсин. Бундан ташқари битта танлов фан номи ҳар бир кафедра учун алоҳида бўлиши талаб этилади. Лекин амалий аҳамиятга эга бўлган бир хил номдаги бирор танлов фанларни керак бўлса, барча кафедралар таклиф қилса, талаба энг маъқулини танлайди ва натижада соғлом рақобат туфайли сифат ошиши мумкин.
-оралиқ ва якуний назоратлардан олдин такрорлаш дарсларини ҳам силлабусга мавзу сифатида киритиш ва ундан унумли фойдаланиш керак;

Хуршид Тошпўлатов,
Самарқанд давлат университети доценти,
кимё фанлари номзоди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Кимё фанини ўқитишда дунё тажрибаси