Ҳозирги жазирама кунларда бассейн ва сув ҳавзаларида ҳордиқ чиқариш кишига ором бағишлайди. Лекин сузишнинг ҳам ўз қоидалари бор.
- Қандай ҳолларда сузиш тавсия этилмайди?
- Сувда қўл ва оёқлар томир тортишганда нима қилиш керак?
Тавсия этилади:
1.Рўйхатдан ўтган сув ҳавзаларида, хавфсизлик қоидалари тўлиқ риоя этиладиган жойларда;
2.Қуёшли кунда, шамолсиз ҳавода чўмилиш;
3.Ҳаво ҳарорати 25 даражадан юқори бўлиши
4.Сув ҳарорати 17-19 дан паст бўлмаслиги лозим.
Тавсия этилмайди:
1.Рўйхатдан ўтмаган, хавфсизлик қоидалари риоя этилмайдиган оқар сувларда;
2.Чарчаган бўлсангиз;
3.Офтобда ортиқча қизиб кетган бўлсангиз;
4.Қорнингиз оч бўлса;
5.Чанқаган бўлсангиз;
6.Яқиндагина касалдан тузалган бўлсангиз.
Шунингдек, агар сувда вақтингиз томир тортишса:
-Қўл бармоқларида: панжангизни тезда мушт қилиб, қаттиқ қисиб, қўлингизни ён томонга кескин улоқтиргандай ҳаракатлантириб, муштингизни очиб юборинг;
-Болдир мушаклари тортишганда: энгашиб, тортишган оёқ кафтидан ушлаб олинг, ўзингизга томон қаттиқ тортинг;
-Сон мушаклари тортишганда: тўпиқ яқинида оёғингиз юзини ташқи томондан ушлаб, оёғингизни тиззадан букиб, орқага - курагингиз томонга тортинг.
Интернет манбалари асосида тайёрланди