Корея ва Ўзбекистон таълим тизими: фарқ ва афзалликлар

Корея ва Ўзбекистон таълим тизими: фарқ ва афзалликлар
Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети талабаси Мафтуна Бозорқулова Жанубий Кореянинг Сунчунянг университетида таълим олади. Талаба 2 йил аввал Корея Республикаси томонидан ажратилган таълим грантини қўлга киритиб, Сунчунянг университетининг корейс филология факултетида ўқишни давом эттириш учун кетган. Биз Мафтунанинг бугунги илмий фаолияти ва Корея таълим тизимидаги ўзига хос жиҳатлар билан қизиқдик.

– 2021-йил Корея Республикаси томонидан ажратилган таълим грантини қўлга киритдим ва Сунчунянг университетининг корейс филология факультетини танладим, - дейди Мафтуна Бозорқулова. - Корея талабалари жуда интилувчан ва тиришқоқ. Университет таълим шакли ҳам юртимиздагидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда грант асосида ўқишга кириш дегани талаба 4 йил давомида грантда ўқийди дегани эмас. Яъни талаба ҳар семестрда олган баҳоларининг ўртача қиймати юқори бўладиган бўлсагина кейинги семестрда ўқишни грантда давом эттиради. Агар фанларни паст баҳога ўзлаштирган бўлса тўлов шартнома асосида ўқийди. Худди шунигдек, тўлов шартнома асосида ўқишга кирган талаба фанларни яхши ўзлаштириш ҳисобига грантга ўтиши мумкин. Университетда грант асосида ўқиётган талаба учун ҳар ой 300 минг вондан 500 минг вонгача стипендия тайинланади. Бепул ётоқхона билан таъминланади. Яна бир ўзига хос жиҳати, Корея университетларида йил давомида ўқитиладиган фанларни талабанинг ўзи танлайди. Ўқув йили бошида талабалар ҳар бир ўқитувчининг дарсига кириб кўришади ва ўзларига қизиқ ва маъқул бўлган фанларни танлаб олишади. Бир жуфтлик дарс 50 дақиқа давом этади. Дарс давомида йўқлама, конспект деган нарсалар мутлақо йўқ. Талаба ўқитувчи томонидан берилган топшириқни интернет орқали ўз шахсий кабинетига жойлайди, ўқитувчилар уни текшириб, баҳолаб боради. Шунингдек, корейс тили бўйича халқаро сертификат (ТОПИК)га эга бўлган талабалар турли грантларда иштирок этишлари, қўшимча стипендияларга тайинланишлари мумкин. Энг асосийси, талабаларнинг ишлаши учун ҳам алоҳида имкониятлар яратилган. Кореяда талабалар дарс вақтларини ўз кунлик режаларига мослаштирган ҳолда белгилашлари ҳам мумкин.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Корея ва Ўзбекистон таълим тизими: фарқ ва афзалликлар