Япон мушмуласи доривор ўсимлик ҳисобланади. Унинг таркибида қанд, олма ва лимон кислотаси ҳамда пектин моддалар мавжуд.
Мушмула мевасидан шарбат, компот, мураббо, сироп тайёрлаш мумкин. Таркибида эфир мойлари, гликозид ва бошқа моддалар кўп учрайди. Япон мушмуласи гуллаган пайтда терилган баргларидан тайёрланган дамлама томоқ яллиғланишида ишлатилади.
Ўсимликнинг барги, пўстлоғи, хом мевасида ошловчи модда бор бўлиб, тери ошлашда фойдаланилади. Баргларида жуда кўп қимматли - антиоксидантлар, танинлар ва чангни ютувчи моддалар мавжуд.
Анъанавий хитой табобатида мушмула экстрактлари йўталга қарши сироп ва турли дори-дармонлар тайёрлашда ишлатилади. Япон мушмуласининг ёғочидан чизмачиликда ишлатиладиган асбоблар ва мўйқалам тайёрланади.
Маълумот учун, Самарқанд давлат университети биология факультети магистри Моҳигул Шукурова “Япон мушмуласининг кўпайтириш истиқболлари” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Мазкур мавзуга оид 10 га яқин мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. Илмий раҳбари СамДУ ботаника кафедраси доценти Илҳом Муқимов.
Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган сурат.