Оксфорд университети тадқиқотчисининг ҳайратлари...

Оксфорд университети тадқиқотчисининг ҳайратлари...
Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатаётган Англиянинг Оксфорд университети тадқиқотчиси Бенжамин Шаркей:

- Болалигимдан тарих фанига қизиқаман. Айниқса, Ўрта Осиё тарихи, маданиятини ўрганиш ва бу ҳақда диссертация ёқлаш менинг орзуим. Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби буюк инсонлар етишиб чиққан Самарқанд нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёнинг юрагида жойлашган экан. Самарқанд қадимда ва ҳозир ҳам сиёсий, маданий ва илм-маърифат маркази эканлигига гувоҳ бўлдим. Шаҳрингизда ёшларга тарих жуда ҳам яхши ўргатилар экан. Мактаб ўқувчиларининг ўз бобокалонлари ҳақида маълумотга эгалиги қувонарли ҳолат.

Самарқанднинг довруғи Амир Темур даврида ўзининг энг юқори чўққисига чиққанини тарихдан биламиз. 3 курс бакалавр босқичида таҳсил олаётган пайтимда мен Амир Темур ҳақида тадқиқот олиб борган эдим. Шундан кейин бу ўлкага бўлган қизиқишим янада ортган.

Айни кунларда университетингизда “IX-XIV асрларда Марказий Осиё” мавзусида илмий тадқиқот олиб боряпман. Шу билан биргаликда СамДУ тарихи ҳам мени бефарқ қолдирмади. Самарқанд давлат университети Мирзо Улуғбек мадрасасининг давомчиси, деб бемалол айтиш мумкин. Бу даргоҳдан ўз даврининг етук олимлари, айниқса кўплаб аниқ фанлар соҳасидаги мутахассислар етишиб чиққан.

Оксфорд университети тадқиқотчисининг ҳайратлари...


Шунингдек, тадқиқотим юзасидан Ургут туманида ҳам бўлдим. Ўзбекистонда бундай жаннат бор деб ўйламаган эдим. У ердаги тоза ҳаво ва мусаффолик кишига ором бағишлайди. Илҳом чақиради.

Хорижлик бир кузатувчи сифатида айтадиган бўлсам, Ўзбекистон ҳозирги кунда илм-фан учун ўзини очмоқда. Ўйлайманки, бу жуда ҳам муҳим. Юртингизда ҳар бир соҳага илм олиб кирилса, ривожланиш ҳозиргидан ҳам тезлашиб кетади.

Бу ердаги одамлар шундай меҳмондўст ва самимийки, мен Самарқандга диссертациям ҳимоясидан сўнг яна келишни ва талабаларга дарс беришни ният қилдим.



Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган сурат.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оксфорд университети тадқиқотчисининг ҳайратлари...