Самарқанд давлат университетида фаолият юритаётган Япониянинг Сока университети ўқитувчиси Нозоми Кусака қарийб 9 ойдан буён СамДУ талабаларига дарс беради.
- Мен Самарқандни жуда яхши кўраман, - дейди Нозоми Кусака. - Самарқанднинг тарихий обидалари, гўзал масканлари инсон руҳига сокинлик ва таскин бағишлайди. Бундан икки йил олдин ҳам Самарқандда бўлганман. Ўша пайтдан бери бу шаҳарни ўзгача муҳаббат билан қадрлайман. Бу муҳаббат мени Самарқанд давлат университети сари етаклади. Шунинг учун бу ерни танлаганман. Японлар Самарқандга жуда ҳам қизиқишади. Дунё Ўзбекистонни Самарқанд орқали танийди.
Япон талабалари оғир ва босиқ бўлишади. Улар дарсни сўзсиз тинглаб, айтилган топшириқни бажаришади холос. Ўзбек талабалари бироз шўхроқ. Аммо ҳозир бу ҳол муаммо туғидирмайди. Ўқувчиларим билан бу масалада келишиб олганмиз. Кейинги ўқув йилида ҳам Самарқанд давлат университетидаги фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Шунингдек, СамДУ талабаларини Японияга ўқишга юбориш бўйича талабалар алмашинуви ва қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш устида ҳам иш олиб боряпмиз.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова ёзиб олди.