“Чой фестивали” да

“Чой фестивали” да
турли халқларга оид чой ичиш анъаналари намойиш этилди...

Самарқанд давлат университети талабалари дунёнинг турли халқлари урф-одатлари, миллий таомлари ва чой намуналарини намойиш этишди.
Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳамда Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов “Чой фестивали”да тақдим этилаётган турли миллатларнинг анъаналари, миллий рақс ва қўшиқлари, шу билан биргаликда чой намуналарига баҳо берди. Таъкидлаш жоизки, ўзбек, рус, украин, озарбайжон, қозоқ, қирғиз, туркман, ҳинд ва корейс халқлари чой анъаналарига хос ўзгача жиҳатлар акс эттирилган кўргазмалар, том маънода, муайян миллатнинг миллий маданияти, меҳмон кутиш анъаналари, дастурхон безатиш усулларининг ноёб кўзгусидир.

“Чой фестивали” да


– Кореяда чой бериш анъаналари жуда ўзгача, - дейди биология факультети талабаси Виктория Ким. - Дастурхонга чой тортишда унинг иссиқлигини сақлаб туриш учун чойнак тагига албатта ликопча қўйилади. Корейслар чой сузиш жараёнида чойнакни пиёладан баландроқ тутиб чой қуйишга ҳаракат қилишади. Бунга сабаб, чой пиёлага тушгунича ҳаводаги кислород ҳисобига янада бойийди, бу эса чойни хуштаъм қилади, шу билан бирга уни ичувчига бахт келтиради деб ҳисоблашади. Қолаверса, пиёлаларга чой тўлдириб қуйилади. Корейс халқи чой билан нимширин маҳсулотлар истеъмол қилишни хуш кўрадилар.





– Бугунги фестивалда украин миллати миллий таомлари ва чой турларини кўрсатиб беришга ҳаракат қилдик, - дейди агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети талабаси Шаҳзод Йўлдошев. - Шу билан бирга украин миллий таомлари: қуймоқ, вареник (украин чучвараси), украин дудланган гўшти ва сарёғи каби миллий маҳсулотлардан ҳам намуналар кўришингиз мумкин. Бунга сабаб украин дастурхонида чой билан бирга бу маҳсулотлар ҳам албатта бўлади. Украин халқи турли резавор мевалар, айниқса малина ва черника қўшилган чой истеъмол қилишни хуш кўради. Украина тоғли ҳудуд бўлганлиги учун украин халқи турли гиёҳлардан тайёрланган чойларни кўп истеъмол қилади. Улар меҳмон кутиш жараёнида меҳмонни чой, махсус тайёрланган нон ва туз билан кутиб олишади. Нонга туз сепиб, чой билан берилади. Бу украин халқи маданиятига хос ўзгача анъанадир.





Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Чой фестивали” да