Самарқанд давлат университети кимё факультети докторанти Зарифа Муртазоева “Бициклик пиразоло примидинлар синтези ва хоссаларини тадқиқ этиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Республика ва халқаро конференцияларда муваффақиятли иштирок этган. Тадқиқотчининг илмий иши гетероциклик бирикмаларнинг хусусиятини ўрганиб, уларнинг кимёвий хусусиятларини таҳлил қилишдан иборат.
– Дунё бўйлаб пиримидин ҳалқаси сақловчи гетероциклик бирикмалар кенг тарқалган, - дейди Зарифа Муртаоева. - Улар асосан икки хил, табиий ва синтетик йўллар билан олинади. Табиий усулда гетероциклик бирикмалар ўсимликлар таркибидан олинади. Бу усул ноёб турдаги ўсимликларнинг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бугунги кунда бундай бирикмаларни синтетик йўл билан олиш долзарб аҳамиятга эгадир. Тадқиқотимда сунъий синтезлаш йўли билан гетероциклик бирикма ажратиб олиш ва уларнинг кимёвий хусусиятларини аниқлаб, муайян соҳаларга йўналтириш имкониятларини аниқлашга ҳаракат қиляпман.
Мазкур тадқиқот давомида олинган таҳлилларга кўра гетероциклик бирикмалардан қишлоқ хўжалигида фунгисидлар яъни замбуруғларга қарши препаратлар тайёрлашда, фарматсевтикада вирусларга қарши қўлланиладиган дори воситалари, шунингдек, алцгеймер касаллигига қарши қўлланилаётган кўпгина препаратлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин. Бундай бирикмаларнинг аналоги сифатида бициклик пиразоло примидинларини келтириш мумкин. Бу моддалар фармасевтикада вирусларга қарши курашиш ва улардан самарали ҳимояланишда фаол ҳисобланади. Гетероциклик бирикмалардан саноатда бўёқлар ишлаб чиқаришда ҳам кенг фойдаланиш мумкин.
Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат универсиети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган сурат.