Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари

Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари
Самарқанд давлат университети кимё факультети магистранти Ситора Жўраева “Ўсимликлардан биологик фаол моддалар олиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Ушбу мавзу бўйича 20 дан ортиқ мақолалар муаллифи. Россия, Қозон, Полша каби давлатлардаги нуфузли илмий нашрларда ўз мақолалари билан иштирок этган. Тадқиқотчи яқинда яратган волтаметрик таҳлил учун электрод моделига патент олган. Ушбу модел электрокимёвий аналитик усуллардаги тажрибаларда қўлланилади. Ситора Тожиева “Замонавий тиббиёт ва фармасевтика: янги ёндашувлар ва тадқиқотлар” халқаро конференциясида “Наъматак ўсимлигининг санокимёвий экстракцияси” мавзусидаги илмий лойиҳаси билан муваффақиятли иштирок этган. Илмий раҳбари ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси профессори Сергей Аронбаев.

Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари


– Наъматак ўсимлигидан кўп турдаги биологик фаол моддалар олиш мумкин, - дейди Ситора Жўраева. - Ушбу моддалар фармасевтикада препаратлар тайёрлашда қўлланилади. Қолаверса, ўсимликнинг шифобахшлик хусусияти жуда юқори. Меваси таркибида аскорбин кислотаси, глюкоза, фруктоза, углеводлар, Б гуруҳ витаминлари учрайди. Ўсимлик мевасининг кимёвий таркиби, фармакологик хоссалари ва уни комплекс қайта ишлашни ўрганиш жараёнида саноатда наъматакдан фойдаланиш технологиясини такомилалштириш бўйича янги таҳлиллар амалга оширдик. Маълумки, саноатда наъматакни бирламчи қайта ишлаш жараёнида мултивитаминли консентрат ҳосил бўлади. Бироқ ушбу консентрат қайта ишлатилмайди. Бундай чиқиндиларда кўп миқдорда биологик фаол моддалар, жумладан, витаминлар учрайди. Ултрасоник ишлов бериш йўли билан наъматак меваси чиқиндиларига қўшимча ишлов бериш орқали қуруқ экстракт ва бир қатор витаминлар олиш мумкин. Ўсимликнинг биологик фаол моддаларини табиий таркибида қўллаш инсон тана аъзоларини даволаш учун зарур бўлган кенг кўламли фарматсевтик таъсирларни таъминлайди. Шунингдек, наъматакни бирламчи қайта ишлашда аскорбин ва 5 фоизли цирка кислотаси ажратиб олиш мумкин.

Наъматакнинг кимёвий таркиби, фармакологик хоссаларини ўрганиш натижасида олинган таҳлиллар наъматакнинг витаминларга бой, шифобахш ўсимлик эканлигини кўрсатади. Шифокорлар шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш учун тавсия этишадиган наъматак меваларининг дамламаси аскорбин кислотаси ва C витаминининг табиий манбаи саналади. Бундан ташқари, у бир қатор фойдали микроелементлар, шу жумладан калий, магний, калций ва натрийни ўз ичига олади. Наъматак организмнинг ҳимоя кучларини муштаҳкамлайди ва кучайтиради, қон томирларини мустаҳкамлайди, юрак ишини барқарорлаштиради, қон босимини пасайтиради. Ҳазм қилиш тизимини меъёрга келтиради.

Наъматак сиропи ёки мевалардан тайёрланган чой қиш мавсумида вируслар фаоллашганда ва иммунитет даражаси пасайганда жуда самарали ҳисобланади. Агар ушбу халқона восита мунтазам равишда қабул қилинадиган бўлса, унда шамоллашдан сақланиш, шифо жараёнини тезлаштириш ва касалликдан кейин тезроқ тикланиш мумкин бўлади. Наъматак дамламаси гемоглобинни кўпайтириш ва камқонлик ривожланишининг олдини олишга, гепатит касаллигини даволашда ёрдам беради. Наъматак таркибидаги моддалар антиоксидантлик хусусиятига эга бўлиб, қариш жараёнини секинлаштириш хусусиятига эга.

Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Наъматакнинг шифобахш хусусиятлари