Ўзбекистонда "Қашқирлар макони" намойиш этилади

Ўзбекистонда "Қашқирлар макони" намойиш этилади
Тошкентда 25-28 апрель кунлари “Турк фильмлари ҳафталиги” бўлиб ўтади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири "Халқ сўзи" ахборотига таяниб хабар қилди

Ҳафталик Туркия Маданият вазирлигининг Кино бошқармаси ва Юнус Эмро институти кўмаги билан Аврасия нодавлат жамоатчилик ҳамкорлиги фонди томонидан ташкил қилинади.

Ҳафталикда турк кино шинавандалари томонидан юқори баҳоланган фильмлар намойиш қилинади.

“Новвой бобо”, “Ишқ сири”, “Қашқирлар макони: Ватан”, “Қизиқувчан болалар: Даҳлиз воқеаси”, “Жигарим” каби фильмлар намойиши режалаштирилган тадбирга “Новвой бобо”, “Ишқ сири” фильмларининг режиссёри Куршат Кизбаз, актриса Ҳаят Ўлжай ва “Қашқирлар макони: Ватан” фильмидаги Умар бобо роли билан томошабинлар меҳрини қозонган таниқли актёр Эмин Ўлжай иштирок этади.

Ўзбекистонда турк сериалларига, актёр ва актрисаларига қизиқиш кучли бўлгани боис “Турк фильмлари ҳафталиги” юқори даражада ўтиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида барча фильмлар Алишер Навоий номидаги Киносарой залларида томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда "Қашқирлар макони" намойиш этилади