Тадбиркор Скотт Янг (Scott Young) унга тетик юриш ва мақсад сари олиб борувчи йўлда ортга қайтмасликка ёрдам берадиган маслаҳатлар билан ўртоқлашди. Уларни ўз ҳаётингизга татбиқ этишга ҳаракат қилинг.
1. Ухлашга эрта ётинг
Агар доимий равишда уйқуга тўймасангиз, унумдорлик кўрсаткичи пасаяди.
Вазифа: бир ой давомида соат ўнда ухлашга ётинг. Ҳар куни, ҳатто дам олиш кунларида ҳам.
2. Спорт билан ҳар куни шуғулланинг
Жисмоний машғулотлар – қувватингиз учун узоқ муддатли сармоя. Жисмоний фаолликсиз саломатликнинг умумий кўрсаткичи тушади. Демак, фикрлаш ва диққатни бир ерга жамлаш қийинлашади.
Иш жадвалингизда спорт залига бориш учун вақт қолмаса, кун давомида тортилиш ёки бёрпи машқларини бажаринг. Бу машқлар қон айланишини яхшилайди, шу билан бирга кўп вақт олмайди. Агар имконият бўлса, мазкур машғулотларга фитнесни ҳам қўшиш мумкин.
Вазифа: кунига ҳеч бўлмаганда 10 та бёрпи қилинг.
3. Кундуз куни мизғиб олинг
Бу дангасалик эмас, организм ва хотира учун ижобий натижа келтирадиган фойдали одат. Жуда кўп ма'лумотни эслаб қолишни истасангиз, кундузги уйқу айниқса фойдали. Бундан ташқари, у кишига қўшимча қувват беради.
Муҳими – узоқ ухламаслик. Будилник жиринглаши билан уйғониш ва яна уйқуга кетишга йўл қўймаслик. Агар кундузги уйқу жуда чўзилиб кетса, чуқур фазага ўтасиз ва янада ланж ҳолда уйғонасиз.
Вазифа: тушликдан кейин мизғиб олиш ва кучларни тиклаш учун ухлашга 20 дақиқа ажратинг.
4. Мураккаб ишларни тонгда бажаринг
Иш кунининг илк тўрт соати – муҳим иш учун энг қулай вақт. Шундай экан ишга имкони борича эртароқ киришинг. Чунки зарур иш бажарилганида кайфият яхшиланади, ўзимизни унумли ҳисоблаймиз. Бироқ агар тонгда вақтимизни электрон почта, мажлис, қўнғироқларга сарфласак, ҳеч қандай фойдали иш билан шуғулланмаймиз, аксинча куннинг иккинчи қисмида кучсизликни ҳис этамиз.
Бундан ташқари, кун давомида бутун диққатни жамлаган ҳолда ишлаш имконсиз.
Вазифа: куннинг илк тўрт соатини сокин ва диққат талаб этувчи ишларга бағишланг.
5. Эртанги кун учун кечки пайт режа тузинг
Куч-қувват даражаси кунни қандай бошлашимизга боғлиқ. Агар дарҳол ишга киришилса, кун охирида режаларингиз амалга ошганини кўрасиз. Агар секин бошланса, куч ва вақт самарасиз ишларга сарфланади.
Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун кун қандай ўтишини аниқ тасаввур этиш лозим. Айниқса тонгда. Бунинг учун эса кечки пайт эртанги кун учун режа тузиш лозим. Мақсадларингизни кўз олдингизга келтиринг ва тонгда автоматик тарзда ишлаш учун уларни ёзинг.
Вазифа: уйқуга ётишдан аввал эртанги кунни кўз олдингизга келтириб, режа тузинг ва уни ёзинг.
6. Мақсадларингизни ўзингизга сотинг
Кўпчилик бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама-қарши фикрга ишонади: маркетологлар уларни ўзлари бажармайдиган ишларни қилишга ундашга қодир, бироқ керакли ишларни амалга ошириш учун шахсий иштиёқни ўзгартиришни эплолмайдилар.
Бундай эмас. Сиз ўзингиз шахсий мақсадларни ўзингизга сотишингиз керак. Бари ўрамдан бошланади. Мақсад ва лойиҳаларингизни қандай кўринишда тақдим этишингиз иштиёққа та'сир кўрсатади. «Бажаришим керак бўлган иш» ва «кишида ҳаяжон уйғотадиган қизиқарли вазифа» сўз бирикмаларини таққослаб кўринг. Фарқни сезяпсизми?
Кейинги қадам эса сизга иштиёқ берадиган нарсаларни ёдга солиш. Нима учун ишга киришдингиз, нимага эришишни истаган эдингиз? Ана шу жиҳатларни ёдга олинг.
Вазифа: Бугунги ҳаракатларингиз қайси мақсад сари яқинлашишда ёрдам бериши тўғрисидаги фикрларга ҳар куни 10 дақиқа ажратинг.
7. Қувватингизни суғуриб оладиган кишилар билан камроқ мулоқот қилинг
Ота-она танланмайди. Ба'зида бу фикр ҳамкасб ва бошлиқларга ҳам тегишли бўлади. Бироқ дўстларни танлаш мумкин. Айрим дўстлар билан мулоқотдан кейин рағбат ва тетикликни ҳис этишингизни сезган бўлсангиз керак. Айрим дўстлар билан суҳбатдан кейин эса аксинча ўзингизни кучсиз сезасиз.
Албатта ҳаётида вақтинчалик қийинчиликларни бошдан ўтказаётган дўстларни чиқариб ташлаш ярамайди. Бироқ агар у ўз туйғуларини доимо сизга тўкиб солса ва жавоб тариқасида сизга ёрдам бермаса, бундай одам билан мулоқотнинг қанчалик муҳим экани ҳақида ўйлаб кўринг.
Вазифа: Суҳбатидан кейин ўзингизни бўшаб қолгандек ҳис этадиган дўстлар билан учрашувларни чекланг.
8. Яхши китоблар ўқинг
Яхши китоб сизни автоматик тарзда нима ўқиш бўйича тўғри йўналишга бошлайди. У нафақат бирор фактлар ҳақида сўзлади, шу билан бирга аста-секин фикрлаш тарзини ҳам ўзгартиради. Яхши қўшиқ муайян туйғуни уйғотгани каби яхши китоб ҳам сизга куч-қувват беради. Бунинг учун аудиокитоблар - энг тўғри танлов. Уларни йўлда кетаётиб, ҳамда бошқа ишлар билан банд вақтда тинглаш мумкин.
9. Ҳаёт мувозанатига интилинг
Вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Чунки ҳаётимизнинг ички ва ташқи жиҳатлари бир-бирига тўғри келмайди. Дўстларингиз, ҳамкасбларингиз ҳамда шахсий қўрқувлар олдингизга қўйган мақсадларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган бўлиши мумкин.
Вақт ажратинг ва ҳаётингизга йиғилиб қолган можароларни ҳал этинг. Ба'зида бунинг учун биргина нарсани ўзгартириш ҳам етарли. Айрим ҳолларда эса олдинга интилишга халақит қилаётган заҳарли ҳолат ёки фикрдан халос бўлиш учун узоқ муддатли режа талаб этилади.
Вазифа: мақсад сари олға қадам ташлашга нима халақит қилаётгани ва уни ҳал этиш йўлларини ўйлаб кўринг.