Ёнғоқ ва ўрик данаги пўстлоғидан кўмир олиниши ҳақида эшитганмисиз?

Ёнғоқ ва ўрик данаги пўстлоғидан кўмир олиниши ҳақида эшитганмисиз?
Самарқанд давлат университети кимё факултети докторанти Ҳилола Холмирзаева “Маҳаллий хомашёлардан наноуглерод олиш технологияси” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Унинг тадқиқоти маҳаллий хомашёлар: ўрик данаги ва ёнғоқ пўстлоғидан наноуглерод, шу жумладан кўмир олиш масаласига қаратилган. Шу кунга қадар тадқиқотчининг илмий иш мавзуси юзасидан 20 га яқин мақолалари АҚШ, Россия, Ҳиндистон, Полша каби давлатларда нашр қилиниб, жамоатчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Маҳаллий хомашёлардан саноат учун зарур моддалар олиш технологияси бўйича ёзган 2 та мақоласи Сcопус базаси нашрларида чоп этилган. Илмий раҳбари полимерлар кимёси ва кимёвий технология кафедраси мудири, кимё фанлари доктори, профессор Нормурод Файзуллаев.

– Ҳозирги кунда техника ва технологиялар, жумладан фарматсевтика, ёғ-мой, косметология, нефт ва газни қайта ишлаш саноати, шунингдек, халқ хўжалигининг турли тармоқларида юқори самарадор экологик хавфсиз хомашёларга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда, - дейди тадқиқотчи Ҳилола Холмирзаева. - Бундай талабларга жавоб берадиган хомашёлар олиш, уларнинг кимёвий хусусиятларини аниқлаш соҳа олимлари ва тадқиқотчилар олдига янгича илмий ёндашувларга асосланган долзарб вазифаларни қўяди. Бугунги кунда саноатда ёғоч кўмири газ ва оқова сувларни тозалаш, шунингдек, озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бошқа соҳаларда қўлланилади. Шунинг учун фаолланган ёғоч кўмири олиш ва унинг физик-техник характеристикаларини ошириш учун хомашё базасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқотим маҳаллий хомашёлардан ўрик данаги ва ёнғоқ пўстлоғидан нанозаррача кўринишида кўмир хомашёси олишга асосланган.

Саноатда ёнғоқ ва ўрик данаги пўстлоғидан кўмир олиш фанимиз учун янгилик. Бу борада одамларда “пўстлоқ” кўмири қандай бўлади, унинг оддий кўмирдан қандай афзаллик ва фарқлари бор, деган саволлар туғилиши табиий.

Ўрик данагидан олинган фаол кўмир микроғовакли тузилишга эга бўлса, ёнғоқ пўчоғидан олинган кўмир макроғоваклилиги билан ажралиб туради. Кўмир таркибида пўстлоқ улушининг кўпайиши билан ғоваклар ҳажмлари ортиб боргани сари унинг фаоллиги ҳам ошиб боради. Фаоллаштирилган кўмирлар сувни нефт маҳсулотларидан тозалаш учун ишлатилганда сувни зарарсизлантириш ва филтрлаш қобилияти аниқланган. Данак ва ёнғоқ пўстлоғидан олинган наноуглерод яъни кўмирдан саноатда катализатор сифатида фойдаланиш мумкин. Ўзбекистонда катализатор модда олиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари паст. Шу боисдан бугунги кунда юртимиздаги саноат корхоналари ва кимё заводларига катализатор моддалар чет мамлакатлардан келтирилади. Катализатор функсиясига эга бўлган моддалар олиш шу жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. Тадқиқотчи ушбу мавзу бўйича “Шўртан газ кимё” заводи билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Унга кўра олинган наноуглеродлар катализатор сифатида газ ажратиб олиш жараёнига йўналтирилади. Қолаверса, “пўстлоқ” кўмиридан ичимлик сувини тозалаш ва зарарсизлантиришда ҳам фойдаланса бўлади. Тадқиқотнинг кейинги йўналишлари айнан ушбу масалаларга қаратилиши белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ёнғоқ ва ўрик данаги пўстлоғидан кўмир олиниши ҳақида эшитганмисиз?