Саноат чиқиндиларидан спирт олиш мумкинлигини биласизми?

Саноат чиқиндиларидан спирт олиш мумкинлигини биласизми?
Самарқанд давлат университети органик синтез ва биоорганик кимё кафедрасида республикамиздаги “UzKorGas Chemical” қўшма корхонаси кимёвий чиқиндилари асосида юқори спиртлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотлар кимёвий чиқиндилар таркибида мавжуд октан, декан ҳамда бошқа юқори алканларни ҳаво кислороди иштирокида каталитик оксидлашни ўз ичига олади. Тадқиқотда катализаторларнинг олиниш шароити ва уларни турли усуллар билан қайта ишлаш, иммобиллаш усулининг ҳаво кислороди билан каталитик оксидлаш орқали мақсадли спиртлар олиш жараёнига таъсири баҳоланади.

Кимё факультети магистри Феруза Файзиева “Газ кимёвий комплексларнинг иккиламчи маҳсулотларига асосланган деканол синтези” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Мазкур мавзуга оид 10 га яқин мақолалари республика ва халқаро нашрларда чоп этилган. Илмий раҳбари органик синтез ва биоорганик кимё кафедраси мудири, доценти Санжар Тиллаев.

– Сўнгги йилларда дунё бўйича табиий ва синтетик ва юқори занжирли ёғ спиртлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда, - дейди Феруза Файзиева. - Унинг ярми табиий хомашёлар асосида, қолган ярми эса нефт-кимёвий синтез асосида ишлаб чиқарилмоқда. Усулнинг афзаллиги шундаки, технологик схеманинг оддийлиги, кўп тоннали ишлаб чиқариш учун хомашёнинг арзонлиги саноат учун қулай. Шунингдек, спиртларнинг борат эфирлари гидролизи ва тозалаш жараёнида кўп миқдорда сув сарфланиши асосий камчиликлардан ҳисобланади.

Тадқиқотдан мақсад дунёда деканол синтези бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар йўналишларини ўрганиш ҳамда маҳаллий хомашёлар - табиий газ ва уни қайта ишлашдан олинган синтез газдан деканол олиш усулларини тадқиқ этишдир. Бунда деканол олиш учун оптимал шароитларни танлаш, деканол олишнинг технологик схемаси, технологик режими ва регламентини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқилган технологияни лаборатория шароитида синовлардан ўтказиш муҳим ҳисобланади.



Ирода Бекмуродова

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугриси 1 июл 2022 06:41
    Гуш. Ёг. Шакар. Ун. Рузгор учун керакли нарсаларни таббиси узимизда тулиб ётибди. Туяни узи булар.Хаммомни орзу килади.Аёгига бокса чул тупрогини курган булишар эди. Афсус.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Саноат чиқиндиларидан спирт олиш мумкинлигини биласизми?