Бульвар – унинг тарихи ва бугуни ҳақида нималарни биламиз? Университет хиёбони Самарқанд шаҳри экологияси учун қанчалик муҳим?

Бульвар – унинг тарихи ва бугуни ҳақида нималарни биламиз?  Университет хиёбони Самарқанд шаҳри экологияси учун қанчалик муҳим?
Университет хиёбони XIX асрнинг охирларида барпо қилинган бўлиб, унинг кенглиги 128, узунлиги 1044 метр бўлган. Мазкур боғ чинор, терак, қарағай, акация, айлантус каби ноёб дарахтлар билан ўралган 3 та хиёбон ва 2 та йўлакдан ташкил топган. Дастлаб, ушбу маскан фуқароларнинг ҳордиқ чиқариш жойи сифатида барпо қилинган. Сўнгра бирин-кетин Европа услубига хос бўлган бинолар барпо этила бошланган.

У дастлаб Абрамов хиёбони, собиқ Иттифоқ даврида Максим Горький, мустақилликка қадар Ўзбекистон хиёбони, ҳозир эса Университет хиёбони деб номланади. Бу ерда ўтган асрнинг 90 йилларига қадар троллейбуслар қатнови мавжуд бўлган. Шуни таъкидлаш жоизки, Александр Абрамов ташаббуси билан Самарқандга яқин бўлган Оҳалик, Чўпонота ва Омонқўтон дараларида ҳам ёнғоқ, айлантус, сохта акация, қарағай ва арча каби кўплаб дарахтлар экилган.

Университет хиёбони номи билан юритиладиган ушбу гўзал масканда яқин йилларга қадар жуда кўплаб қушлар макон қурган эди. Афсуски, ҳозирда уларнинг сони йилдан – йилга камайиб бормоқда. Масалан, кўк қарға, сассиқпопушак, қулоқдор бойқуш, булбул ва бошқа турларни келтириш мумкин. Айни пайтда, транспорт воситаларининг тезкор қатнови ноёб дарахт турлари, гул-у – гулзорлар ва яшил қопламаларга ҳам жиддий таъсир кўрсатаётганини эколог олим сифатида айтиб ўтишимиз жоиз деб ўйлайман.

Университет хиёбони Самарқанднинг ўзига хос белгиси ва унинг афсонавий бренди сифатида ҳозир ҳам ўтган давр қиёфаси ва услубини сақлаб қолган биноларга эга. Улар ўтмишимизни эслатган ҳолда шаҳарга ноёб жозиба ва ўзгача бир завқ бағишлайди.
Она шаҳримизнинг мажозий маънода ўпкаси ҳисобланмиш бетакрор хиёбон аҳоли саломатлигини асраш ва ҳаво билан ҳам таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Дарвоқе, ҳаво сифатини яхшилаш ва уни тозалаш муаммоси доимо олимлар эътиборида бўлган. Университетимиз хиёбонида зеб бериб турган ноёб арча ва нина баргли дарахтлар 30 кг атрофида фитонцит моддасини ажратади. Шу тариқа ҳаво сифатини яхшилашда дарахт, бута ва гулу – гулзорларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади.

Хиёбон дарахтзорлари ўзига хос микроиқлим муҳитини ҳам яратади, яъни шаҳар кўчаларида қуёш тафти баланд, кучли шовқин ва чанг тўзоннинг кўтарилиши каби салбий ҳолатлардан холи бўлади. Экологик жиҳатдан соғлом муҳит яратилиб, инсоннинг тўйиб нафас олиши, шовқин - суроннинг безарар ўтиш ҳолатлари кузатилади. Айниқса, улар хиёбон атрофида транспорт воситаларининг тинимсиз қатнови оқибатида ис газларининг ютилишига ҳам имкон яратади. Бундан ташқари суғориш шаҳобчалари ва найлари орқали фаввораларнинг ишлаши илиқлик тафтини бир мунча пасайтиради ва ҳоказо.

Самарқанднинг ҳозирги яшил майдонида мавжуд бўлган ноёб ботқоқ сарв дарахтини алоҳида таъкидлаш мумкин. У ўртача 600 йил умр кўради, лекин ўсимлик дунёсида 4 минг ва ундан катта ёшдаги вакиллари ҳам мавжуд. Унинг бўйи 50 метрга етади ва айланаси 10 метр атрофида бўлади. Унинг атмосфера учун берадиган кислород миқдори кўп ва фойдалилиги ҳисобига ҳам мазкур дарахт ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, университет хиёбони Самарқанд шаҳрининг экологик соф ва мусаффолигини сақлашда жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги жазирамада ҳам мазкур боғ шаҳримиз фуқаролари ва сайёҳлар учун севимли жойга айланганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бульвар – унинг тарихи ва бугуни ҳақида нималарни биламиз? Университет хиёбони Самарқанд шаҳри экологияси учун қанчалик муҳим?