Самарқанд “Чашма”си “яшил дунё”сига саёҳат

Самарқанд “Чашма”си “яшил дунё”сига саёҳат
Манзарали боғ ва ўрмонзорларнинг мусаффо ҳавосидан нафас олиш кўплаб касалликларни даволашда, инсон саломатлигини муҳофаза қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ўсимлик дунёсининг беминнат хизмати фақат ис газини қабул қилиб, тоза кислородга айлантириб бериши билан эмас, ҳаво таркибидаги кўплаб касаллик тарқатувчи микробларни зарарсизлантириб берувчи фитонцид моддалар ажратиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бугунги кунда мамлакатимизда кенг кўламли кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш учун етарлича шарт-шароит яратилган.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, инсон организмининг мўтадил ривожланиши учун уни ўраб турган атроф-муҳитда кислород миқдори 21 % дан кам бўлмаслиги, карбонад ангидрид эса 0,04 % дан ошмаслиги зарур. Мувозанатнинг сақланиши об-ҳавонинг мусаффолигига боғлиқ. Ҳавога чиқариладиган чанг-ғуборларни, саноат корхоналари, транспорт воситаларидан ажралаётган зарарли газ ва чиқиндиларни тозалаб, инсон учун қулай яшаш муҳитини вужудга келтиришда ўсимлик оламининг ўрни беқиёс. Мисол учун, бир туп терак бир кеча-кундузда 14 метр кубдан 50 метр кубгача ифлосланган ҳавони тозалаб бериш “қуввати”га эга.

Бутун дунёда юз бераётган глобал экологик иқлим ўзгаришлари чўлланиш ва қурғоқчилик атмосфера ҳавоси ҳароратини бир неча градусга кўтарилишига олиб келмоқда. Бу ўринда йирик шаҳарлар ичидан ҳамда атрофидан оқиб ўтадиган дарё ва ариқлар флораси ҳам шаҳар ва маҳаллалар микроиқлимини ҳосил қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шу жумладан, Самарқанд шаҳри марказидан оқиб ўтувчи “Чашма” ариғи деб ном олган ҳудуддаги ўсимликларни инвентаризациялаш, уларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш, камёб турларни аниқлаш ва муҳофаза қилиш усулларини ишлаб чиқиш асосий масаладир.

Самарқанд “Чашма”си “яшил дунё”сига саёҳат


“Чашма” ариғи флора дунёси 50 га яқин ўсимликни ўз ичига олади. Жумладан, қамиш, қичитқи ўт, сохта каштан, ковул, ажриқ, дала қирқбўғими, тугмачагул, зубтурум, итузум, ёввойи сутчўп, қўйпечак, оқтол, отқулоқ, сувқалампир, темиртикан каби ўсимликлар, оқ тут, терак, жийда, хурмо, малина каби дарахт ва буталар учрайди. Шу билан бир қаторда аниқланган ўсимликлар ичида 20 турга яқини доривор ўсимликлардир. “Чашма” бўйида ўсадиган игир, қичитқи ўт, тугмачагул, қушқўнмас, сачратқи, дала қирқбўғими, қашқарбеда, тиканли ковул, сувқалампир, наъматак каби ўсимликлар хусусиятига кўра доривор ҳисобланади. Ушбу доривор ўсимликларнинг 82 фоизидан дориворлик мақсадларида фойдаланиб келинади.



Сўнгги йилларда аҳоли томонидан ариқ сувига кўплаб чиқиндилар ташланиши, оқова сувларининг тўғридан-тўғри ариқ сувига оқизилиши оқибатида ариқ атрофи ва ариқ суви жудаям ачинарли аҳволга келиб қолган. Бу эса атроф-муҳит экологиясига қолаверса ариқ атрофида ўсувчи ўсимликларга ҳам ўз тасирини ўтказмоқда. Самарқанд шаҳар Чашма ариғига маҳаллий чиқиндиларни чиқарилиши табиатга, шу жумладан ўсимликлар оламига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳудудда аҳоли сонининг ошиб бориши билан табиий ландшафтларнинг ўзлаштирилиши ҳам кучайиб бормоқдаки, бу нафақат алоҳида турлар, балки ўсимлик жамоаларининг ҳам қисқариши ва йўқолиб боришига олиб келиши мумкин.

Шаҳло Эрданова
Самарқанд давлат университети
биология факультети магистри

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд “Чашма”си “яшил дунё”сига саёҳат