Университетимиз Шароф Рашидов номи билан аталади...

Университетимиз Шароф Рашидов номи билан аталади...
Самарқанд давлат университетида давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов хотирасига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Унда Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидова, неваралари Искандар Мўминов, Дониёр Комилов ҳамда Самарқанд давлат университети илмий жамоатчилиги иштирок этди.

Университетимиз Шароф Рашидов номи билан аталади...



Тадбирни Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов очиб, Шароф Рашидовнинг давлат ва жамоат арбоби сифатида олиб борган фаолияти ҳақида фикр билдирди.




– Бугун Самарқанд давлат университетида Шароф Рашидов хотирасини абадийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, - дейди Рустам Холмуродов. - Шароф Рашидов музейини барпо қилиш бўйича ҳаракатлар бошланган. Филолог олимларимиз Шароф Рашидовнинг кўп томликларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш ташаббусини илгари суришмоқда. Шу билан бирга Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича алоҳида тадқиқот олиб бориш режалаштирилган. Гуманитар факультетлар талабалари учун Шароф Рашидов номидаги стипендия ташкил этиш юзасидан таклифлар билдирилмоқда. Шароф Рашидов номининг энг қадимий, энг салоҳиятли, энг улуғвор, Улуғбек мадрасасининг вориси, олти асрдан буён бутун жаҳонга илм-маърифат таратаётган даргоҳга берилиши, бу жуда катта тарихий воқеадир.




Шароф Рашидов хотирасига бағишланган кеча таниқли арбобнинг замондошлари, фарзандлари ва авлодларининг Шароф Рашидов ҳақидаги хотиралари билан самимий ва очиқ руҳда ўтди.

Республикамизни жуда оғир ва мураккаб йилларда бошқарган, эл-юртимиз шаъни, Ватанимиз нуфузи йўлида садоқат билан хизмат қилган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидов фаолиятини халқимиз тарихидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Айниқса, Шароф Рашидов таьлим олган ва номи берилган Самарқанд давлат университети майдонида Шароф Рашидов ёди абадий бўлиши шарт. Бу борада ёш авлодни унинг фаолияти ва асарларидан хабардор бўлиши муҳим масала ҳисобланади. Тадбир доирасида ушбу вазифани амалга оширишнинг ўзига хос кўриниши бўлган “Шароф Рашидов ва унинг фаолияти жамоавий хотирасининг визуал ҳужжатли базаси интерактив харитаси” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.




– Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти шонли тарих саҳифаларида муҳрланишга дахлдор йўлдир, - дейди Гулнора Рашидова. - “Шароф Рашидовнинг фаолияти жамоавий хотирасининг визуал ҳужжатли базаси интерактив харитаси” лойиҳаси Шароф Рашидовнинг давлат арбоби ва ижодкорлик фаолияти билан боғлиқ манба ва маълумотлардан иборат виртуал музей ташкил этишга асосланган. Мазкур лойиҳа давлат арбобининг ҳаёти билан боғлиқ муҳим маълумотлар ҳамда жамиятдаги фаолиятининг у ёки бу кўринишлари акс этган 110 мингдан ортиқ суратларни ўзида жамлаган фотоархив ташкил этишни кўзда тутади. Бу каби саъй-ҳаракатлар Шароф Рашидов ижоди ва фаолиятини ёш авлодга ўргатишда муҳим қадам бўлиши шубҳасиз.




Тадбирнинг якуний қисмида Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номидаги Халқаро жамоат фонди томонидан “Шароф Рашидовнинг давлат ва жамият фаолияти жамоавий хотирасининг Ўзбекистон Республикаси интерактив харитаси” аппарат-дастурий мажмуасини хайрия қилиш бўйича шартнома имзоланди.



Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Университетимиз Шароф Рашидов номи билан аталади...