“Билим олиш, билимга интилиш, билимни севиш бош мақсадингиз бўлсин...”

“Билим олиш, билимга интилиш, билимни севиш бош мақсадингиз бўлсин...”
Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди

Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов тадбирни табрик сўз билан очиб, битирувчиларга келгуси иш ва ўқишларида омад ва муваффақият тилади.

“Билим олиш, билимга интилиш, билимни севиш бош мақсадингиз бўлсин...”


-Билим олиш, билимга интилиш, билимни севиш, бош мақсадингиз бўлсин,-деди Рустам Холмуродов.- Билим нафақат ўзингизни, балки бутун оила аъзоларингизни, қолаверса жамиятимиз ҳаётини ўзгартиришга қодир кучдир. Фақат билим бахт келтиради. Тафаккур оламингизни кенгайтиради. Қудратингизни оширади. Бир-неча чет тилларини билишга ҳаракат қилинг. Китоб ўқиш кун тартибингизни ажралмас қисмига айлансин. Билим қўйинг фақат билим бизни тараққиётга элтади. Ватан тақдири билимли ёшларга боғлиқ. Биз келажакда Сиз билан фахрланишни истаймиз. Ҳаммангизга омад тилайман...



Шундан сўнг аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулқи ва эришган муваффақиятлари билан бошқаларга ўрнак бўлган битирувчиларга тантанали равишда диплом топширилди. Шу билан биргаликда уларнинг ота-оналари ҳам ташаккурнома билан тақдирланди.

– Бугун икки йил давомида билим олиш йўлида чеккан заҳматларимизнинг самарасини кўриб турибмиз, - дейди СамДУ академик лицейи битирувчиси Нурия Ўролова. – Аъло даражали дипломни шахсан Самарқанд давлат университети ректорининг қўлидан олар эканман, юрагимда мени шундай эътирофга лойиқ қилган илмга бўлган ихлосим яна бир карра ортганини ҳис қилдим. Диплом билан биргаликда чет тилини билиш бўйича халқаро В2 сертификати ҳамда “Академик лицей ифтихори” стипендияси совриндорлиги гувоҳномасини ҳам топширишди. Келгусида Самарқанд давлат университети талабаси бўлишни орзу қиламан.



Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Билим олиш, билимга интилиш, билимни севиш бош мақсадингиз бўлсин...”