Сийрак Ер элементлари нима?

Сийрак Ер элементлари нима?
Бу ном билан 15 та кимёвий элемент: лантан (Z=57) ва 14 та лантаноидлар (Ce, Z=58 dan, Lu, Z=71 гача)нинг тарихий номидир. Бу элементлар Менделеев даврий жадвалининг олтинчи даврида жойлашган. Сийрак Ер элементлари жумласига яна скандий (Z=21) ва иттрий (Z=39) киради. Чунки бу элементларнинг очилиши ва ўрганилиш тарихи сийрак ер элементларининг тарихи билан чамбарчас боғлиқдир.

Табиатда сийрак ер элементлари одатда бир-бири билан яқин учрайди. Ҳозирда 250 га яқин сийрак ер элементларининг минераллари маълум бўлиб, уларни мумтоз сийрак элементларга қўшиб бўлмайди.

Самарқанд давлат университети физика факультети докторанти Обид Сулаймонов Сийрак Ер элементлари асосидаги хром боратларининг юқори температуралардаги магнит хоссалари мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

- Бугун халқаро физика соҳасида камёб Ер металли хромборатлар RCr3(BO3)4 нинг турли хил хоссаларини тадқиқ қилиш, жумладан магнит хоссаларини ўрганишга катта эътибор берилмоқда, - дейди Обид Сулаймонов. - Бундай моддаларга бўлган қизиқиш уларнинг оптик хусусиятлари, лазер қурилмаларида кенг қўлланилиши, компютер технологиясини ривожлантиришда катта сиғимли хотира қурилмаларининг янги авлодларини яратишда асосий хомашё ҳисобланади. Бундан ташқари спинтроника соҳасини ривожлантиришда ҳам катта рол ўйнайди.

Шундай хоссаларга эга бўлган 3d ва 4f катионларга эга бўлган лантаноидли хромборатларнинг магнит хоссалари ва уларнинг электрон тузилиши ҳақидаги маълумотлар уларнинг юқори температуралардаги соҳалари билан боғлиқ маълумотлар кам.

Хромборатларнинг мураккаб кристалл ва магнит тузилишга эга бўлганлиги туфайли улардаги магнитоактив ионларининг магнит ҳолати ва электрон тузилишининг ўзига хос томонларини ҳамда уларда юз берадиган магнит, структуравий, электрон ҳамда фазовий ўтишлар механизмини аниқлаш, алмашинув ўзаро таъсир параметрларини аниқлаш магнит ҳодисалар физикасининг ривожи учун ҳам, уларнинг амалда қўлланилиши нуқтаи назардан ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тадқиқотнинг муҳимлиги бундай магнит материалларнинг электр ва магнит хоссаларини юқори температураларда ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Бу орқали моддаларниг термик хусусиятлари ҳақида ҳам тегишли муҳим характеристикаларга эга бўлишимиз мумкин ҳисобланади.


Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сийрак Ер элементлари нима?