Агротуризм нима?

Агротуризм нима?
Агротуризмни ривожлантириш бизга нима учун керак?

Самарқанд вилоятидаги агротуристик жозибадорлиги юқори бўлган туманлар қайси?

Агротуризм – бу аҳоли учун қўшимча дам олиш масканларининг шаҳар марказларидан ташқари ҳудудларда, хусусан, туманларда бўлишидир. Агротуризмдан кўзланган асосий мақсад мамлакатга ташриф буюрувчи туристларни юртимизда кўпроқ ва мазмунли вақт ўтказишини таъминлаш бўлса, яна бир томондан маҳаллий аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун қўшимча имкониятдир.

- Чет эл мамлакатлари тажрибасига қаралса, агротуризмдан кўп ҳолларда маҳаллий аҳоли фойдаланади, - дейди СамДУ инсон ресурсларини бошқариш факультети докторанти Акмал Амиров. - Улар ўзларининг таътил даврларини агротуризм обектларида ўтказишни хуш кўришади. Хусусан, Италия ва Испанияда аҳолининг 25-30 қисми ўз таътилларини агротуризм ҳудудларида ўтказишни маъқул кўришларини билдиришган.

Албатта, агротуризмни ривожлантириш учун биз йўллар инфратузилмасини яхшилашимиз, туманларда ҳам юқори даражадаги хизмат кўрсатиш обектлари ташкил этишимиз, туристлар учун турар-жой ва меҳмонхона хизматларини самарали йўлга қўйишимиз лозим.

Тадқиқотлар доирасида вилоятимизнинг 14 туманида турли изланишлар ва сўровномалар ўтказдик. Бунда туманлардаги хизмат кўрсатиш сифати, ер ҳудудлари, ўрмонзорлари, инвестицион салоҳияти ва бошқа омиллар ҳисобга олиниб, якунда Самарқанд, Жомбой, Ургут, Оқдарё, Тойлоқ туманлари агротуризм учун энг жозибадор ҳудудлар дея топилди. Ҳозирда вилоятимизнинг бошқа туманларида агротуристик жозибадорликни ошириш устида тадқиқот олиб бормоқдамиз.

Тан олиш керакки, агротуризмни ривожлантириш – биз учун янги йўналиш ҳисобланади. У фақатгина туризмни эмас, балки қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳудуднинг иқтисодий ўсиши учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Маълумот учун, Самарқанд давлат университети инсон ресурсларини бошқариш факультети докторанти Акмал Амиров мазкур мавзу бўйича ўзининг 20 дан ортиқ мақолаларини Германия ва Индонезия ҳамда республика нашрларида чоп эттирган бўлиб, жамоатчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.


Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Агротуризм нима?