Мойчечак - асабларингиз учун қувват

Мойчечак - асабларингиз учун қувват
Доривор мойчечак медицинада кенг қўлланиладиган энг муҳим доривор ўсимликлардан биридир. Фармацевтикада мойчечак гуллари кенг қўлланилади ва турли-туман дори воситалари олинади. Шу билан бирга доривор мойчечак халқ табобатида жуда кўпчилик касалликларни даволашда кенг ишлатилади. Шунинг учун мойчечак фармацевтика, медицина ва халқ табобатини ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Шу билан бирга доривор мойчечак экспортбоп экин ҳисобланади. Бу эса республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади. Шунинг учун доривор мойчечакни тупроқ иқлим шароитига бўлган талабини аниқлаш, уни етиштириш ареалларини тўғри белгилаб олишда ҳамда юқори ва сифатли ҳосилга эришишда долзарб ҳисобланади.

Самарқанд давлат университети агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети магистри Нафиса Юсупова доривор мойчечакнинг хусусиятларини ўрганиш бўйича илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари тупроқшунослик в агротехнологиялар кафедраси доценти Тўлқин Ортиқов. Тадқиқотчи олиб борган илмий изланишлари давомида мойчечакнинг дориворлик хусусиятлари ва қўллаш истиқболларини ўрганмоқда.

– Доривор мойчечак мўтадил иқлим ўсимлиги бўлиб, соя жойларни хуш кўрмайди, - дейди Нафиса Юсупова. - Табиат ва ишлаб чиқаришда фақат уруғи билан кўпаяди. Доривор мойчечак тупроқ унумдорлигига юқори талаб қўймайди, у механик таркиби енгил бўлган қумлоқ тупроқларда ҳам, оғир қумоқ ва лой механик таркибли тупроқларда ҳам муваффақият билан ўстирилади. Шу билан бирга нам ва озиқ элементлар етишмаган шароитларда гуллаш жадаллиги, тўпгул сони ва массаси камаяди, уруғининг етилиш жараёни тезлашади. Уруғ учун экилган доривор мойчечак алмашлаб экишдан ташқарида етиштирилади. Чунки пишган уруғларни катта қисми тупроққа тушиб кейинги йили бегона ўт сифатида униб чиқади. Умуман олганда хом ашё ва уруғ учун етиштириладиган доривор мойчечак ўстириш технологияси, жумладан тупроқни тайёрлаш, экин ва ўсимликларни парваришлаш ўхшаш бўлади. Доривор мойчечак коʻпчилик доривор оʻсимликлар каби қатор орасига ишлов бериладиган экин сифатида етиштирилади. Бу қатор орасини юмшатишни механизациялаштиришга имкон беради ва бегона ўтларга қарши курашишни осонлаштиради. Адабиётларда шундай маълумотлар борки экиш меъёри оширилганда ёки камайтирилганда уруғлик далаларда ёппасига ва тор қаторлаб экиш усули қўлланилганда уруғ ҳосили ортган.

Доривор мойчечак лалми ерларда ҳам яхши ўсиши мумкин.Бунинг учун йиллик ёғин миқдори 600 мм дан юқори бўлиши керак. Доривор мойчечак ёруғсевар ўсимлик. Нормал ўсиши ва ривожланиши учун унга юқори жадалликдаги ёритилганликдаги узун кун керак бўлади. Ўсув даврида энг оптимал ҳаво ҳарорати, айниқса гуллаш даврида 19-20 °C ни ташкил этади. Доривор мойчечак дунёда энг кўп ва кенг ишлатиладиган доривор ўсимлик ҳисобланади. Доривор мойчечакни энг фитотерапевтик фойдали органи тўпгули ҳисобланади. Уларнинг доривор таʼсири эфир мойларини таркиби ва миқдори билан оʻлчанади.

Шундай қилиб, доривор мойчечак Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитига мослашган, унинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосил тўплашини нормал кечиши учун барча шароитлар мавжуд. Ҳатто Ўзбекистоннинг шўрланган тупроқларида, хусусан шўртоб тупроқларида ҳам доривор мойчечакни муваффақият билан етиштириш мумкин.

Мойчечак томоқ яллиғланиши ва шамоллашда, сурункали гепатит, гастрит, ошқозон яраси, буйрак ва тери касалликларида фойдали. Мойчечак дамламаси асабни тинчлантириб, организмни тетиклаштиради. Уйқу олдидан ичилган мойчечак дамламаси уйқунгизнинг осуда бўлишини таъминлайди.

Ёз келиши билан кўпчиликни қийнайдиган товон ёрилиши муаммосида мойчечак ниҳоятда самарали. Бунинг учун мойчечак эритмаси ва денгиз тузи солинган сувда оёқлар 15-20 дақиқа давомида ушлаб турилса, кафт ва товон териси нафислашади.



Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Мойчечак - асабларингиз учун қувват