"Вақф" фонди "Malibu-2" масаласига: Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар ишга қўл урмаслиги керак

"Вақф" фонди "Malibu-2" масаласига: Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар ишга қўл урмаслиги керак
“Вақф” хайрия жамоат фонди фаолоияти билан боғлиқ шу кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

Қуйида фонднинг расмий сайтида эълон қилинган муносабатини ҳавола этамиз.

Бугун Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар нафақат юртимиз одамларини, балки узоқлардаги барча дўсту ёрларимизни хурсанд қилмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари асосида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Ўтган вақт мобайнида Фонд томонидан жуда кўп хайрия тадбирлари ўтказилди, ёрдамга муҳтож оилаларга моддий кўмаклар берилди, ногиронлиги бор шахсларга аравачалар тарқатилди ва талабаларнинг ўқув контрактлари тўлаб берилди. Бундай хайрия ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Шу кунларда баъзи бир ижтимоий тармоқларда “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳақида асоссиз гаплар тарқалди.

Фонд фаолияти билан таниш бўлмаган ва унинг шаффофлик механизмларидан хабари йўқ баъзи инсонларнинг унинг фаолиятига нисбатан ўринсиз айбловларни билдириши мумкин.
Фонд фаолияти vaqf.uz сайтида яратилган электрон ҳисоблаш тизими орқали жамоатчиликка яққол кўриниб туради. Унда бир кун, бир ҳафта ҳаттоки бир ой мобайнида келиб тушган маблағлар ҳақида ҳисобот онлайн режимда намоён бўлади. Шунингдек, Фонд фаолиятини мустақил кузатувчилардан иборат махсус ҳайъат томонидан назорат қилиб борилади.
Фонд фаолиятининг доимий равишда ёритилиши орқали қанча маблағ қайси йўналишда сарфлангани, кимларга қанча миқдорда моддий кўмак кўрсатилгани ҳақида маълумотлар сайт ва телеграм каналлари орқали бериб борилмоқда.

Фонд раҳбари томонидан ҳар чоракда матбуот анжумани уюштирилган ҳолда жамоатчилик ва ОАВ вакилларига ҳисобот бериб бориш тизими эса фаолиятни таҳлил қилишда қўл келмоқда. Ҳатто Фонд фаолияти ҳисоботи Саудия Арабистони шаҳарларида ҳам амалга оширилди.

Фонд томонидан зиёратгоҳлардан келиб тушадиган маблағлар инкассация хизматлари ходимлари томонидан қабул қилиниб банкка топширилади, сўнг ўрнатилган тартибга асосан тақсимланган ҳолда эҳтиёжлар учун йўналтирилади.

Айрим ижтимоий тармоқларда бирёқлама, ассосиз ёндашувларни тарқатишдан кўзланган мақсад одамларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитиш, уларда ишончсизлик уйғотиш, юз йилдан кейин қайта тикланган буюк исломий қадриятни яна йўқ қилишдан иборатдир.
Бошқа қатор ишларда бўлгани каби дин соҳасидаги ишларнинг бош ташаббускори муҳтарам Президентимиз экани бундай кимсаларни қаттиқ саросимага солмоқда. Айниқса, авваллари номини ҳам айтишга киши чўчийдиган, исломий қадрият бўлган “Вақф” хайрия жамоат фондинини Давлатимиз раҳбари томонидан ташкил этилиши, кутилмаган ташаббуслар қилиниши, ислоҳотлар амалда ўз ифодасини топаётгани бундай кимсаларни эсанкиратиб қўйди.

Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар ишга қўл урмаслиги керак. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўрингиз, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлмангиз”, деб огоҳлантирган (Ҳужурот, 6). Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки оёғи қўзғалмай туриб, Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади”, деганларини баён этди.
Азиз юртдошлар, ҳар бир мўмин-мусулмон киши бундай ёлғон-яшиқларга, миш-миш гапларга учмаслиги, фитналардан огоҳ бўлиши даркор. Набий алайҳиссалом муборак ҳадисларида: “Кишининг ёлғончилигига ҳар бир эшитганини гапиравериши кифоя қилади”, деб айтганлар.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ушбу ёлғон хабар нафақат журналистик одоб-ахлоқ меъёрлари, балки инсонийлик тамойилларига ҳам умуман тўғри келмайди. Аниқ ахборот олиш, уни тўғри етказа билиш бугунги кун журналистининг шиори бўлиши керак. Акс ҳолда, уни ўқувчининг ўзи элакдан ўтказиб қўйиши турган гап.

Аллоҳ таоло ҳаммамизга инсофи тавфиқ берсин, дейилади фонд расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси ўзига «Малибу-2» хизмат машинаси олганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинчалик фонд раисининг биринчи ўринбосари ҳақиқатан фонд томонидан «Малибу-2» автомобили харид қилинганини, лекин бу хабарларда таъкидланганидек хайр-эҳсонлар эмас, балки Фонднинг асосий ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан сотиб олингани ҳақида айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Машхурбек 24 апрел 2019 10:07
    Бу асосиз гапларни таркатаётган одам нимага уйламасикин агар шу таркатаётган одам хеч бумаса жума маърузаларига кирганда бунаканги гапларни таркатмасиди унаканги фосик одамларга Аллохим узи кифоя кисин !
    Вакф фондида ишлаётганларга куч куват шахсан оилам номидан хам рахмат
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Вақф" фонди "Malibu-2" масаласига: Инсон дунёга муккасидан кетиб, охиратини унутиб, ҳар ишга қўл урмаслиги керак