Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили 6,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлади, қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар эса ҳар йили 1,8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади. Бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 фоиздан кўпроққа ўсди. Бу, биринчи навбатда, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизатсия оқибатлари билан боғлиқ. Тадқиқотчилар, шунингдек, аҳоли сонининг кўпайиши, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ишлатилиши ва “кимёвий моддалар бўйича тегишли миллий ва халқаро сиёсат”нинг йўқлиги атроф-муҳит ифлосланишидан ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб эканини кўрсатди. Манбаларда қайд этилишича, ифлосланиш билан боғлиқ ўлимларнинг катта қисми – 90 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам чанг ҳам газсимон моддаларни тозалаш имконияти мавжуд бўлган ускуналарни яратишда такомиллаштирилган янги конструктив ечимларини ишлаб чиқиш ва корхоналарнинг атроф-муҳитга таъсирини тозалаш филтрларида чанг-газ тозалаш ускуналарини қўллаш орқали камайтирилишини илмий асослаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Атмосфера ҳавосининг ифлосланишига нафақат ишлаб чиқариш корхоналари балки, маҳаллий ҳаёт-фаолияти таъсир этиб келмоқда. Етказилаётган зарар ва салбий оқибатлар атроф-муҳитнинг ифлосланишига, турли касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳаво ифлосланиши ҳар йили 6,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлади, қўрғошин ва бошқа кимёвий моддалар эса ҳар йили 1,8 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлади. Бу кўрсаткич 2015 йилдан буён 7 фоизга, 2000 йилдан буён эса 66 фоиздан кўпроққа ўсди. Бу, биринчи навбатда, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизасия оқибатлари билан боғлиқдир.
Тадқиқотчилар, шунингдек, аҳоли сонининг кўпайиши, қазиб олинадиган ёқилғиларнинг ишлатилиши ва «кимёвий моддалар бўйича тегишли миллий ва халқаро сиёсат»нинг йўқлиги атроф-муҳит ифлосланишидан ўлим ҳолатларининг кўпайишига сабаб эканини кўрсатди. Тадқиқотда қайд этилишича, ифлосланиш билан боғлиқ ўлимнинг катта қисми–90 фоизи паст ва ўрта даромадли мамлакатларда содир бўлади. Шу кунларда Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларида бўлгани каби Оқдарё тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими давлат инспекторлари ҳам дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари ёқиб юбориш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, жойларда қатор учрашувлар ва тадбирлар ташкил этиб келмоқда.
Аммо баъзи қўштирноқ ичидаги шахслар томонидан тушунтиришларга қарамай қонунбузарликка қўл уришлари кузатилиб турибди. Куни кеча, Оқдарё тумани “Чорбоғ 2” маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар ғалладан бўшаган ер майдонида экин қилиш мақсадида 2 нафар шахс томонидан ёқиб юборганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, Прокуратура, МЧС ва тегишли ташкилотлар ходимлари кўмагида ўрганилди. Ёнғин тезкор тартибда бартараф этилиб, шу маҳаллада яшовчи фуқароларга нисбатдан тегишли чоралар қўлланилди.
Республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатида тозалаш ускуналарини модернизатсия қилиш билан бир қаторда, атмосфера ҳавосининг меъёрдан ортиқ ифлосланишининг олдини олиш ва зарарли моддаларнинг руҳсат этилган чегаравий меъёрдан ошмаслигига эришишда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, янги турдаги чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқариш корхоналарида қўллаш орқали ускуналар иш самарадорлигини ошириш ва корхоналарнинг атмосфера ҳавосига, инсон саломатлиги ва ўсимлик дунёсига таъсирини камайтириш ва баҳолаш муҳим илмий амалий аҳамият касб этади.
Асфальт-бетон, ғишт ва шифер ишлаб чиқариш жараёнидаги ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган манбаларини хатловдан ўтказиш ва тадқиқ қилиш бўйича самарали иш олиб бориш ва атмосфера ҳавосини турли зарарли бирикмалар билан ифлосланишини олдини олиш ҳар бир фуқароларнинг бурчи ва мажбуриятидир.
Гулмира Келдиярова
Самарқанд давлат университети
Экология ва ҳаёт фаолияти
хавфсизлиги кафедраси ассистенти.