Оммавий қурилиш объектлари қанчалар хавфсиз?

Оммавий қурилиш объектлари қанчалар хавфсиз?
Радон (радонум), — Менделеев даврий системасининг VIII гуруҳига мансуб кимёвий радиоактив элемент. У инерт газлар жумласига киради. Бу изотопни 1899-йилда немис олими Радон Дорн кашф килган. Ҳозирги вақтда Радоннинг 20 дан ортиқ изотопи маълум. Радоннинг 3 та изотопи табиий 3 радиоактив катордаги изотоплар жумласига киради. Улар ҳавода, сувда ва тупроқда учрайди.

Газ ҳолатида эканлиги туфайли радон ер жинсларининг ғоваклари ва ёриқлари бўйлаб тарқалади. У ердан атмосфера, сувга, сўнгра бино ҳавосига чиқади (эксхалацияланади). Бино ҳавосида радон тушишининг асосий манбалари бино ости тупроқлари, қурилиш материаллари ҳамда конструкцияларидан унинг ажралиши ҳисобланади.

Самарқанд давлат университети физика факультети ядро физикаси ва астрономия кафедраси таянч (PhD) докторанти Элдор Умрзоқов “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида оммавий қурилиш объектларининг потенциал радон хавфини баҳолаш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда. Олимнинг бугунги кунга қадар 30 дан ортиқ халқаро ва республика нашриётларида мақола ҳамда тезислари эълон қилинган. Илмий раҳбари физика-математика фанлари доктори, профессор Холбаев Исобек.

- Радоннинг бинога киришининг бошқа манбаи табиий сув ҳисобланади, - дейди Элдор Умрзоқов. - Биноларда маиший ёки ишлаб чиқаришларда, яъни технологик сувдан фойдаланганда радон ундан учиб чиқади ва бинодаги ҳаво билан аралашади ҳамда шу тарзда бино ҳавосидаги радон нафас орқали ютилганда умумий нурланиш хавфига улушини қўшади.

Йиллик ўртача эффектив дозани аниқлаш учун унга асосий улушни қўшувчи қуйидаги радиацион факторлар баҳоланади:

Гамма-нурланишларнинг эквивалент дозаси қуввати

Бино ҳавосида Rn-222 нинг йиллик ўртача ҳажмий активлиги

Тупроқ юзасида радон оқими зичлиги

Ичимлик сувида радоннинг ҳажмий активлиги

Ичимлик сувида солиштирма йиғинди альфа- ва бета-активлик

Турар жойлар, жамоат ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги объектларнинг қурилишида радон билан бир қаторда табиий радионуклидларнинг эффектив активлиги қурилиш материаллари, шунингдек, қурилиш пайтида кўчиб ўтилган тупроқларни қайта тўлдириш ва ҳудудни ободонлаштиришда ишлатиладиган тупроқларда кузатилади.

Фойдаланилаётган бинолар яшаш хоналари ҳавосида радоннинг емирилишдан ҳосил бўлган элементларнинг йиллик ўртача эффектив радиацион ҳажмий активлиги 400 Бк/м3 дан ошмаслиги лозим. Активликнинг юқори қийматларида хонага радоннинг киришини камайтириш ва уни шамоллаштиришни яхшилаш йўналишидаги ҳимоя тадбирлари ўтказилиши керак.

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларни қуриш учун тупроқ сиртида радон оқими зичлиги 250 мБк/(м2с) дан ошмайдиган ҳудуд танланмоғи лозим. Агар радон оқими зичлиги 250 мБк/(м2с) дан ортиқ бўлган ҳолда бино лойиҳалаштирилаётган бўлса, унда радондан ҳимояланиш тизимини жорий этиш лозим.

Илмий тадқиқот ишида шу кунгача Республиканинг турли ҳудудларида қурилаётган янги бинолар, ишлаб чиқариш корхоналари ва янги табиий қазилмали конларнинг радиацион мониторингини баҳолаш учун экспедицияларда иштирок этиб, олинган натижалар асосида ўрганилган жойнинг мониторинги амалга оширилди. Бундан ташқари, қурилиши режалаштирилаётган Республикамиздаги биринчи атом электр станцияси (АЭС)нинг қуриладиган жойи, яъни Жиззах вилояти Фориш туманининг ҳозирги кундаги радиацион фон миқдорини мониторинг қилишда иштирок этиб келмоқда. Бу эса келажакда табиий ва техноген радионуклидларнинг таъсирини баҳолашда катта аҳамиятга эга.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оммавий қурилиш объектлари қанчалар хавфсиз?