Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида...

Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида...
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимлар иштирок этди.

Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида...

Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Рустам Холмуродов, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Сенатор Фармон Тошев ҳамда Самарқанд вилояти Адлия бошқармасининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Ориф Муҳаммадиев иштирок этиб, мавзуга оид таклифларни муҳокама қилди.


Тадбир видеоалоқа шаклида ҳам давом этиб, агентликнинг туман ва шаҳарлардан маҳалла ёшлар етакчилари фаол қатнашди.

Йиғилганларга Конституциявий қонун лойиҳасига мувофиқ, ҳужжатнинг муқаддима қисми ва 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар, 6 та янги модда киритилиши режалаштирилаётганлиги, 2022 йилнинг 20 июнь куни Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, барча ёшларни ушбу ислоҳотларда фаол қатнашиши кераклиги таъкидланди.


- Конституция бу қотиб қолган ҳужжат эмас. Айнан Конституция инсонларнинг янгидан-янги хоҳиш-истакларини ифода этиши шарт ва зарурдир, - дейди Рустам Холмуродов. - Мен янгиланаётган Ўзбекистон Конституцияси Президентимиз таърифлаганидек ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига ишонаман. Эртага шундай даврлар келадики, миннатдор авлодалар конституцион ислоҳотлар учун ташаккур айтади, миннатдорлик билдиради…




Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида...