Бадминтончилар тайёрлашнинг дастлабки босқичида нималарга эътибор бериш керак?

Бадминтончилар тайёрлашнинг дастлабки босқичида нималарга эътибор бериш керак?
Бадминтон ХIХ асрнинг 70 йилларида Англияда расм бўлиб, ўйин қоидалари ишлаб чиқилгач, Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам ёйилган. 1934 йилда эса Халқаро Бадминтон федерацияси (IBF) ташкил топган. Мазкур спорт тури Ўзбекистонда ўтган асрнинг 50 йилларидан бошлаб, ривожлана бошлаган.

Бадминтончилар тайёрлашнинг дастлабки босқичида нималарга эътибор бериш керак?


Самарқанд давлат университети спорт фаолияти ва санъат факультетида мазкур спорт тури яхши тараққий этган бўлиб, кўплаб чемпионлар етишиб чиққанининг гувоҳи бўлганмиз.

Самарқанд давлат университети докторанти Марат Муҳаммадиев «Бадминтончиларни тайёрлашнинг бошланғич босқичида координацион қобилиятларни ривожлантириш» мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон Бадминтон федерацияси Самарқанд вилояти бўлими ижрочи директори вазифасида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

Бадминтон спортининг тарихий шаклланиши ва бугунги кунда мамлакатимизда унинг ривожланиши ҳақида маълумотлар жуда кам. Шунингдек, бадминтончиларда координатсион қобилиятларни ривожлантириш борасида тадқиқотларнинг мавжуд эмаслиги ушбу мавзунинг долзарблигини кўрсатади.

Марат Муҳаммадиев мавзу доирасида спорт мактаблари ўқувчилари ўртасида анкета-сўровномаларини ўтказиб, мазкур спорт ёшларни қай даражада қизиқтириши юзасидан дастлабки маълумотларни қўлга киритган. Унга кўра, ёшларнинг кўпчилиги бадминтон спорт турига қизиқиши юқори эканлигини билдирган.

- Бадминтон спортчидан фақатгина ҳаракатни эмас, балки мантиқий фикрлашни, вазиятни олдиндан кўра билишни ҳам талаб қилади, - дейди Марат Муҳаммадиев. - Шунинг учун, биз ёшларни тайёрлашда кўпроқ уларнинг сезгирлиги, мантиқий хулоса қилиш қобилиятларини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, ёшлар билан кўпроқ чаққонлик, эгилувчанликни яхшилаш кўникмалари устида кўпроқ шуғулланамиз. Бу спорт нафақат профессионаллар учун, балки ҳаваскорлар учун ҳам жуда фойдали. Хусусан у кўриш қобилиятининг яхшиланишига жуда катта ёрдам беради, жисмоний тетиклини таъминлайди.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бадминтончилар тайёрлашнинг дастлабки босқичида нималарга эътибор бериш керак?