Балиқларни сунъий шароитда қандай кўпайтириш мумкин?

Балиқларни сунъий шароитда қандай кўпайтириш мумкин?
Жаҳонда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосини ҳал қилишда уларда қўшимча балиқчилик функциясини яратиш ички сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг муҳим стратегик йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мўтадил МДҲ мамлакатларида сув ҳавзаларида балиқ етиштириш ва яйловлар аквакултурасининг асосий обектлари карпсимонлар оиласининг иқлимга мослашган вакиллари: Украинадан оммавий равишда олиб келинган оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона ва Хитойнинг шимолий зонасидан оммавий импорт қилинган оқ амур ҳисобланади.

Ўзбекистонда балиқ етиштиришни сезиларли даражада ошириш, жумладан, мамлакатимиз балиқчилик тармоғида энг истиқболли турлар сифатида карпсимонлар сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистонда кескин континентал қурғоқчил иқлимли маҳаллий шароитда турнинг биологиясини ўрганиш ва республиканинг аниқ ҳудудларида наслчилик технологиясини ишлаб чиқиш зарур.

Бу соҳада бугунги кунгача бир қанча олимлар турли илмий изланишлар олиб борган. Ушбу тадқиқотларда турларнинг янги яшаш шароитларида балоғатга етиши, ўсиши ва унумдорлигига кўпроқ эътибор қаратилган. Шу билан бирга уларнинг эмбрион ривожланиш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар кейинги ўн йилликларда жуда кам ва парча-парча ҳолатда эди.

Юқоридаги сабабларни ҳисобга олган ҳолда биз Ўзбекистонда Тошкент вилояти шароитида гонадотропик стимуляциясини рағбатлантиришдан фойдаланган ҳолда замонавий наслчилик маданияти билан сазан, оқ дўнгпешона, чипор дўнгпешона ва амур авлодларининг эмбрионал ривожланишини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

Карп балиқлар табиий шароитда 20 минг дона тухум қўйса, сунъий шароитда 200-500 минг атрофида тухум қўяди. Лекин яна бир томони ушбу сунъий шароитда тухумларнинг 50 фоизи очмайди. 100 мингтаси нобуд бўлади. Биз эса ана шу сунъий шароитда балиқ тухумлари очишининг фоизини ошириш устида тадқиқот олиб бормоқдамиз.

Мазкур тадқиқот юзасидан 15 дан ортиқ илмий мақолаларимиз хориж ва республикамизнинг нуфузли нашрларида чоп этилиб, кенг жамоатчиликнинг эътибор марказида бўлиб келмоқда.


Аббос Ашрапов,
Самарқанд давлат университети докторанти.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Балиқларни сунъий шароитда қандай кўпайтириш мумкин?