Боғингизда шафтоли ўсадими? Унда бу айнан сиз учун...

Боғингизда шафтоли ўсадими? Унда бу айнан сиз учун...
Боғдорчиликка ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида мева ва узум маҳсулотларини етиштиришда, турли касалликлар ва зараркунандалар ҳосилдорликка сезиларли даражада таъсир кўрсатмоқда. Айниқса шафтоли навдаларида учрайдиган замбуруғли касалликлардан бири шафтоли барг бужмайишидир. Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан мевачилик ва узумчиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, мева ва узум ҳосилдорлигини ошириш, халқимизни мева ва узум маҳсулотларига боʻлган талабини тўла қондиришига қаратилиши зарур. Бу борадаги асосий вазифалардан бири мевали боғларни касалликлардан ҳимоя қилишдир. Мевали боғлардан режадаги ҳосилни олишда юксак агротехника ва самарали кимёвий кураш чораларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳимоя чора тадбирларини ўз вақтида ўтказмаслик эса олимларимизнинг кузатувларига кўра, 30-40% гача, айрим йилларда 70% гача ҳосил йўқолишига олиб келади. Республикамизнинг шафтоли боғларида шафтоли барг бужмайиши касаллиги кенг тарқалган бўлиб, мевачиликка катта зарар етказмоқда. Кейинги йилларда шафтоли боғларда ушбу касалликнинг кўпайишга асосий сабаб об-ҳаво шароитининг ўзгариши, эски боғларнинг реконструкция қилинмаганлиги, ўз вақтида агротехник ва кимёвий кураш чоралари қўлланилмаслигидир.

Юртимизда шафтолининг асосан 6 турдаги навлари тарқалган. Булар: Жайдари шафтоли, Фарғона шафтолиси (анжир шафтоли), Давид шафтолиси, Мир шафтоли ва Монгол шафтолиси. Шафтоли навлари 2 гуруҳга бўлинади: яъни меваси тукли ва меваси силлиқ (луччак) шафтоли. Ҳар бир туп шафтоли дарахтидан 100-150 кг гача ҳосил олиш мумкин. Шафтолининг ватани Хитой ҳисобланади. Марказий Осиёга шафтоли Хитойдан келтирилган. Шафтоли дарахтининг баландлиги 7-8 метргача бўлиб, гуллари оқ ёки пушти ранг бўлади. Энг катта мевасининг оғирлиги 600 г гача, чиройли, жуда мазали, озуқавий моддаларга бой ҳисобланади. Шафтоли тез ўсадиган, иссиқсевар ўсимлик бўлиб, кўчатлари экилгандан сўнг 2 йилдан кейин мева бера бошлайди. Ҳосилдорлик даври 18-20 йил ҳисобланади. Данагидан пайвандлаш орқали кўпайтирилади. Шафтоли, олхўри, аччиқ бодом, пайвантаг сифатида ҳам фойдаланилади.

Шафтолиларда кузатиладиган барг бужмайиши замбуруғ касаллиги бўлиб, шафтоли, олхўри ва баъзида гилос новдалари, барглари ва меваларини зарарлайди. Касаллик дарахтларда фотосинтез жараёнини бузиб дарахтни ривожланишдан тўхтатади. Касаллик натижасида дарахтнинг ривожланиш сурати секинлашади ва зарарланган дарахтларга қишки совуқ ҳароратлар янада қаттиқроқ зарар етказиши мумкин. Агар касаллик бир неча йил давомида қайтарилса, дарахтларга жуда қаттиқ зарар етиши мумкин. Касаллик натижасида ҳосилнинг 40-50% миқдори камайиб кетиши мумкин. Касаллик асосан дарахт гуллаб бўлгандан кейин барг чиқара бошлаганда ёш баргларни зарарлайди. Барг бужмайиш касаллиги споралари дарахт шохи пўстлоқларининг ёриқ жойларида, баргларда ва дарахтнинг бошқа қисмларида қишлайди. Баҳорнинг нам ва салқин об-ҳаво шароитларида янги униб келаётган новда ва барглар касалланиши мумкин. Касаллик ҳарорат 18-250 C бўлганда жадал ривожланади, 250C дан юқори ҳароратда ривожлана олмайди. Янги униб чиққан барглар қизғиш ёки сарғиш тус олади ва барглар қинғирқийшиқ бўлиб, шакли бузила бошлайди.

Касалликка қарши курашнинг энг қулай даври кузда баргларнинг тўкилиш пайтига тўғри келади. Унга қарши Бордо суюқлиги (3% мис сулфати + 3% оҳак/гипс) самарали ҳисобланади. Қишда ёғингарчилик кўп рўй берган ҳолларда, аралашма ювилиб кетиши билан уни такроран сепиш керак.

Баҳор келиши билан, куртак очилишидан олдин Бордо сепишни яна такрорлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Боғга яқин жойларда касалланган дарахтлар мавжуд бўлса, дарахтлар касалланмаслиги учун уларни кесиб ташлаш ва йўқотиш керак. Касалланган новдаларни қаттиқ буталаш, боғдаги кесилган шохлардан тозалаш зарур ҳисобланади. Шафтоли боғларида барг бужмайиши касаллигига қарши Рамзес 3кг/га, капитокс 1-1,5кг/га, энтохлорид 85% 3кг/га,арамис 800 г/га, препаратларини қўллаш тавсия қилинади. Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки данак мевали боғларда учрайдиган касалликларга қарши мунтазам равишда кураш чораларини олиб бориш керак. Кимёвий кураш олиб бораётган пайтда сарф меъёрига эътиборли бўлиш талаб этилади. Бундан ташқари агротехник тадбирларни вақтида амалга ошириш касалликни яна қайта авж олиб ривожланишини олдини олишда яхши самара беради.


Гўзал Салоева,
Самарқанд давлат университети
Агробиотехнология ва озиқ-овқат
хавфсизлиги факултети магистри.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Боғингизда шафтоли ўсадими? Унда бу айнан сиз учун...