Помидорни зараркунандалардан ҳимоялаш…

Помидорни зараркунандалардан ҳимоялаш…
Жаҳонда помидор озиқ-овқат маҳсулоти сифатида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида етиштирилади. Помидор инсон озиқ-овқат рационида муҳим ўрин тутадиган маҳсулотдир. Айниқса, иссиқ ёз кунлари дастурхонимиздан помидор узилмайди. Республикамизнинг барча вилоят, туманларида фермер хўжаликлар ва аҳолининг шахсий томорқаларида помидор кенг миқёсда етиштирилади. Шу сабабли уни зараркунандалардан ҳимоялаш, ҳосилдорлигини ошириш бўйича керакли тавсиялар ва олинган илмий таҳлил натижалари барча учун қизиқ ва фойдали бўлиши табиий.

Бугунги кунда бир неча турдаги зараркунандалар иссиқхона шароитида помидор экинини зарарламоқда. Бу аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мезонларига мутлақо тўғри келмайди. Қолаверса, зараркунандалар сабаб ҳосил миқдорини камайиши ҳолатлари ҳам кузатилади. Зараркунандалар ва улар келтириб чиқарадиган касалликларнинг таъсирида умумий ҳосилнинг 10% дан 90% гача қисми йўқотилиши мумкин. Аҳолини бу маҳсулотлар билан йил давомида узлюксиз таъминлаш учун уларнинг ҳосилини касаллик ва зараркунандалардан самарали ҳимоя қилишнинг усул ва воситаларини излаб топиш муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанд давлат университети агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети магистри Гўзал Салоева “Иссиқхона шароитида помидорнинг зараркунандаларини кимёвий усулда бошқариш” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Илмий раҳбари агрокимё ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси профессори Элмурод Умрзоқов.

– Тадқиқотимнинг мақсади иссиқхона шароитида помидорга зарар етказувчи зараркунандалар ва уларга қарши кимёвий усулларни тадқиқ қилиш, зараркунандалар мажмуига қарши синалган замонавий ва самарали пеститсидлар самарадорлигини аниқлаш ҳамда амалиётга тадбиқ этиш ҳисобланади, - дейди Гўзал Салоева, - Бундай зараркунандаларга помидор занг канаси, ўргимчаккана, иссиқхона оққаноти, иссиқхона трипси ва ўсимлик ширалари, кузги тунлам, ғўза тунлами, карадрина, ғовак ҳосил қилувчи пашшалар, нематодалар ва бошқа турли систематик оилаларга мансуб бўлган зараркунандалар киради. Помидор палакларининг кучли зарарланиши натижасида ўсимлик ҳосилдорлиги 40-50% гача, айрим иссиқхоналарда эса, ҳатто 50-60% гача нобуд бўлмоқда. Шунинг учун буларнинг биологик ривожланиш хусусиятларини ва зарарини ўрганиб, умумий иссиқхона зараркунандаларига қарши олиб бориладиган кураш чораларини илмий асослаб, иқтисодий тежамкор ва атроф-муҳитга кам заҳарли усул ва воситалар мажмуини яратиш талаб этилади. Шу билан биргаликда зараркунандалар мажмуига қарши синалган замонавий ва самарали пеститсидлар самарадорлигини аниқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш, ижобий натижалар кўрсатаётган кимёвий воситаларнинг биологик ва иқтисодий самарадорлигига баҳо бериш мақсадга мувофиқдир.

Республикамиз иссиқхоналарида етиштириладиган экинларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун уларнинг пайдо бўлиш вақтини олдиндан билиш ҳамда экологик хавфсиз усулларни яратиш муҳим ва долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланилаётган истиқболли кимёвий воситалар ва уларнинг зараркунандаларга таъсири кенг қамровда ўрганилиши зарур бўлган соҳадир.


Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Помидорни зараркунандалардан ҳимоялаш…