Самарқанд давлат университети зоология музейида бир жуфт (эркак ва урғочи) Осиё шерлари экспонати сақланади. Булар дастлаб, Москва зоопаркида яшаган. Ушбу экспонатлар 1935 йил тайёрланган. Тадқиқот қилиш мақсадида Москва давлат университетида сақланган. Иккинчи жаҳон уруши сабаб 1942 йилларда СамДУга олиб келинган. Уларнинг узунлиги 2 - 2.5 метр, баландлиги эса 1.5 метр атрофида, оғирлиги эса тахминан 200-250 кг. бўлган. СамДУ зоология музейида сақланаётган Осиё шерларини жайронни овлаётган жароёнида кўришингиз мумкин. Ҳозирда бу экспонат бу ердаги энг қиммат ва ноёб экспонатлардан бири ҳисобланади.
Маълумот учун, Осиё шерлари ҳозирда Ҳиндистоннинг Гир ўрмонида яшайди. Улар Халқаро ва Қизил китобга киритилган. Ҳозирги кунда тахминан 600-700 тани ташкил қилади. Африка шеърларидан жунининг камлиги ва жуссасининг кичиклиги билан фарқ қилади.
Беҳруз ШАМСИДДИНОВ
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими,
Шавкат АКРАМОВ олган сурат.