Самарқанд шаҳридаги манзарали ўсимликлар тадқиқи

Самарқанд шаҳридаги манзарали ўсимликлар тадқиқи
Бугунги кунда кўчалар, хиёбонлар, жамоат дам олиш масканларида фақат манзарали дарахт ва ўсимликлар экилади. Жамоат жойларига экиладиган манзарали ўсимликлар соғломлаштирувчи ва ҳимоя қилувчи хусусиятларга эга. Ўзига хос тарзда микроиқлим яратади, ифлослантирувчи моддаларни ўзлаштириб, ҳавони чанглардан тозалайди. Турар-жойларни шовқиндан ҳимоя қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади, баъзи ўсимликлар патогенларнинг ривожланишини тўхтатадиган фитонцит хусусиятига ҳам эга.

Самарқанд давлат университети биология факультети магистри Нилуфар Абдурашидова “Самарқанд шаҳрининг манзарали дарахтлари ва уларнинг фенологияси ва гул чангларининг таснифи” мавзусида илмий тадқиқот олиб боради. Унинг тадқиқоти Самарқанд шаҳри шароитидаги манзарали ўсимликлар, уларнинг атроф-муҳит эстетик таркибий қисми сифатидаги аҳамияти, генетик ҳолати, фенологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган.

Бироқ шаҳар экотизимларининг санитария-гигиеник ҳолатини шакллантиришда ўсимликлар ҳам салбий рол ўйнайди – улар таркибида аллергин турлари ҳам мавжуд. Аллерген сифатида дақрахтлар турнинг роли ката. Шаҳар аҳолиси орасида поллинос билан касалланиш муаммоси умумий ободонлаштириш, манзарали дарахтларнинг шамол билан чангланадиган турлари ва яшаш жойларининг силжиши туфайли аллергенларга сезгирликнинг кучайиши билан оғирлашади.

– Ҳозирги кунда атроф-муҳитнинг ифлосланиши аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда, - дейди Нилуфар Абдурашидова. - Шу мақсадда бутун дунёда табиий атмосфера ҳавосининг таркибини ўрганиш ва мониторинг қилиш зарурлиги аниқланмоқда. Маълумки, атмосферанинг ҳаво таркиби турли хил чанглардан биологик кимёвий заррачалардан таркиб топган. Буларнинг ҳаммаси инсон саломатлиги учун жуда катта таъсир этувчи омил сифатида қаралмоқда. Тадқиқотларимиз Самарқанд шаҳрида ўстириладиган манзарали ўсимликларнинг фенологик хусусиятлари, уларнинг аллергик касалликларни келтириб чиқарадиган турлари ва хусусиятларини аниқлашга қаратилган. Бу орқали инсоннинг кундан-кунга ошиб бораётган табиатга бўлган салбий таъсирини камайтиришга эришиш асосий мақсадимиздир.


Ирода Бекмуродова
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанд шаҳридаги манзарали ўсимликлар тадқиқи