Талаба ёшларни оилавий муносабатга тайёрлашнинг педагогик асослари

Талаба ёшларни оилавий муносабатга тайёрлашнинг педагогик асослари
Оила “инсон” деб аталгувчи бинонинг фақат пойдеворини қўйиш билан чекланмасдан, балки унинг сўнгги ғишти қўйилгунга қадар унга нақш бериб, сўнгги бўёқ ўз жойини топгунга қадар мутлақо жавобгардир.

Ота-она – санъаткор, бола – санъат асари, тарбия жараёни эса санъатнинг ўзидир.

Оила аъзоларининг ўзаро алоқаси кўп қирралиги билан характерланади. Бунга иқтисодий, ғоявий, ақлий, ҳиссий, психологик, ахлоқий қариндошлик муносабатлар киради.

Оиладаги ўзаро алоқанинг хусусиятларига табиийлик, барқарорлик, қариндошлик, ягона манфаатни кўзлаш киради.

Оилавий муносабатлар ниҳоятда мураккаб ва бир-бирига боғлиқ бўлиб, қадим замонлардан башарият аҳлининг диққат марказида бўлган.

Биргаликдаги оилавий ҳаёт барча турли ёшдаги одамлар учун, қайси жинс, ирқ, феъл-атвор, маълумот, касб-у коридан қатъий назар, катта бир синаш майдонидир. Бу масала ўтмиш аждодларимизни қай даражада ташвишга солган бўлса, бугунги кун авлодларини ҳам тинч қўйгани йўқ. То инсоният яшар экан, инсоний муносабатлар муаммоси тугамайди. Оилавий муносабатлар масаласи жуда кенг илмларни ўз ичига олади.

Қадим тарихдан маълумки, олимлар шахс ва жамият алоқалари тизимида инсоннинг туб моҳиятини англаш, унинг ривожланиши ва камол топиши қонуниятларини излаганлар. Абу Наср Фаробий, Алишер Навоий, Ибн Сино, Беруний каби юзлаб Шарқ алломалари ҳам асарларида бу ўзаро боғлиқликнинг фалсафий ва ижтимоий сирларини очишга ҳаракат қилганлар. Барча қарашлар учун умумий бўлган нарса – бу одамни, унинг моҳиятини англаш учун аввало унинг шу жамиятда тутган ўрни ва мавқеини аниқлаш заруратидир. Шундан келиб чиққан ҳолда, шахсни ўрганишнинг бирламчи мезони ҳам унинг ижтимоий мавқейи, ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни билан белгиланиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялаб вояга етказиш жараёнининг моҳияти тўлақонли очиб берилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Дунёнинг энг бахтли мамлакатлари–2018” мавзусида тадқиқот ўтказилди. Ҳар қайси мамлакатнинг ўз фуқароларини бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифодалайдиган ушбу индекс бўйича, Ўзбекистон 156 давлат орасида 44, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида эса 1-ўринни эгаллади.

Буюк алломаларимизнинг инсон камолоти борасидаги қимматли фикрлари ҳозиргача юксак аҳамият касб этиб келмоқда. Шунинг учун ҳозирги давр талаби ва долзарб муаммо ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, маънавий юксак эътиқодга эга бўлган умуминсоний фазилатлар руҳида шакллантириш, юқори малакали мутахассислар қилиб етиштириш нафақат психологлар, педагоглар, мураббийлар, шу соҳа мутахассислари, балки барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи керак.

Оилавий турмуш масалаларини ўрганган узоқ ва яқин чет эл психологияси айнан оила барқарорлигига шахслараро муносабатлар таъсирининг ижтимоий-психологик хусусиятлари ҳақида, унинг барқарорлигини сақловчи ёхуд бузилишларига олиб келувчи иқтисодий, ижтимоий-биологик, ижтимоий-психологик, маънавий-маданий, ҳиссий-эмосионал, тарбиявий-педагогик омиллар таъсирини ўрганганлар ва оилавий турмуш муаммоларини ечиш билан боғлиқ қимматли маълумотлар, илмий хулоса ва тавсияларни илгари сурганлар.

Ж. Ж. Руссо “Фарзандларингизни толесиз қилишнинг энг синалган усули қандайлигини яъни - у нима деса ҳаммасига хўп деявериш эканлигини биласизми”, деб ўринли огоҳлантирган.

Ахлоқ - одобга оид ҳадисларнинг бирида “Ҳар бир ота ўз фарзандларига хулқи одобдан буюкроқ мерос беролмайди”, - дейилган. Шунинг учун бу масалада ота-она бирдай масъулиятли ҳисобланади.


Кибриё Ҳасанова,
Самарқанд давлат университети
факультетлараро педагогика кафедраси мудири, профессор.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Талаба ёшларни оилавий муносабатга тайёрлашнинг педагогик асослари