Ота-она ризолигини олиш буюк бахтдир

Ота-она ризолигини олиш буюк бахтдир
Ота-она фарзанд учун бамисоли бир денгиз, бир хазина, бир ноёб гавҳару дурдир. Шу боисдан ҳам улар фарзандлар учун азиз ва муқаддас, мўтабар. Фарзандни дунёга келтиргувчи ҳам шу кундан бошлаб то вояга етказгувчи ҳам улар. Ана шу оралиқ вақтдаги қанчадан қанча бедор тунлар, машаққатлар ота-она учун беминнат хизматлар ҳисобланади. Фарзанди камоли учун ҳар қандай азоб-андуҳларга бардош берувчи ҳам улар. Энг муҳими шундаки, улар бу хизматлари эвазига ҳеч нарса таъма қилмайди, бу хизматларини бурч деб билади.

Ота-она ҳаққи улуғдир. Ахлоқий китобларда бу тўғрисида жуд кўп ҳикматли сўзлар келтирилган. Муқаддас китобимиз Қуръони Каримда шундай ёзилган: “Парвардигоримиз муқаррар қилдиларким, ота-онани қадрланглар, яхшилик қилинглар. Тирик экансан, уларнинг икковига ҳам озор берма, ёмонлик қилма, қаттиқ сўзлама. Уларни иззат икром қил”.

Зеро, ота-она ўз жигаргўшаларини азиз биладилар ва юракдан яхши кўрадилар. Фарзандларининг оёғига тикон кирса, уларнинг бутун вужуди зирқирайди. Буюк олим, шоир ва ёзувчи Мавлоно Фахриддин Али Сафий ўзининг “Латоиф-ут - тавоиф” китобида бир ҳикоят келтиради: “Айтадиларким, ота ва ўғилни калтаклаш учун ҳоким олдига бордилар. Аввал отани юз қамчи урдилар, ақаллан бир марта “оҳ” демади. Сўнг ўғлини ётқизиб бир қамчин ургандан, ота нола-ю таваллога тушди.

Ҳоким деди: “Юз қамчи единг-у ғинг демадинг, ўғлингнинг бир қамчи ейишига бу нола-ю фарёд нима?”

Ота жавоб берди: “У қамчилар менинг танамга тегарди, тоқат қилардим, бироқ буниси менинг жигаримга тегяпти, қандай чидай?”

Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ана шундай меҳр-муҳаббат замирига қурилган муносабат олижаноблик, инсонпарварлик хислатларини шакллантиради. Ҳаким Абулқосим Фирдавсий шундай деганлар:

- Ҳар бир фарзанд ўзининг фарзандлик бурчини бажара олиши лозим. Шунда у инсоний фазилатлар ва инсонпарварлик руҳи билан шаклланиши муқаррар. Инсонпарварлик эса инсонни улуғлаш, қадр-қимматини англаш, миллий урф-одатлар, қадриятларни тушиниш билан белгиланади.

Инсон камолоти болаликда, оилада олган тарбиясига боғлиқ эканлиги исбот талаб этадиган нарса эмас. “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган нақл ҳам бекорга пайдо бўлмаган. Одамзодга хос бўлган барча инсоний фазилатлар аввал оилада, кейин жамоада камол топади. Оила мураккаб ҳаёт мактаби саналади ва ота-оналаримиз ўғил-қизларини келгуси ҳаётга ана шу мактабда тайёрлайдилар.


Кибриё Ҳасанова,
Самарқанд давлат университети
факультетлараро педагогика кафедраси мудири, профессор.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ота-она ризолигини олиш буюк бахтдир