Югуриш юрак ҳолатини яхшилайди. У юрак фаолиятини яхшилаш учун ажойиб машқдир.
Шифокорлар вазн йўқотиш истагида бўлган инсонларга кўпроқ югуришни тавсия қилишади.
Югуриш тана суяклари ва мушаклари тузилишини мустаҳкамлайди. Уларнинг фаолиятини жадаллаштиради.
Югуриш мияни рағбатлантиради. Югураётган пайтда сиз билмаган ҳолда миянгизда ажойиб ҳордиқ тақдим этган бўласиз.
Югуриш ҳиссий ва психологик фаровонликни оширади. Олимлар баъзан стрессга тушган ёки муаммолар гирдобида қолган одамларга югуришни тавсия қилади.
Югуриш қаришни секинлаштиради. Сиздаги соғломлик ва ёшликни доимийлигини таъминлайди.