Гречиха донли экинлар қаторига киради. Ҳозирги кунда унинг фанга маълум бўлган 5 та тури аниқланган. Гречиха бўйи 80-150 см. гача боради. Бир йиллик турлар ичида фақатгина Татар маржумаги бегона ўт тарзида учрайди. Маданий ҳолатдагилари эса деҳқончиликда олимларнинг берган аниқ фактларига асосланиб милоддан аввалги 3-3,5 минг йилдан ортиқ вақт давомида экиб ўстирилган ўсимлик ҳисобланади. Гуллар таркибига кўра ниҳоятда ширага бой бўлганлиги учун улардан асал ифори таралиб туради. Шу билан бир қаторда 1 гектар майдонга экилган маржумакдан меҳнаткаш асаларилар ўсмлик ҳосилдорлигини ошириш билан бир қаторда 50-60 кг. гача шифобахш асал ҳосилини йиғиштиради.
Гречиха ўсмлиги иссиқсевар бўлиб, баҳорги экин сифатида ҳаво ҳарорати -2 С 0 бўлган ҳолатларда ниҳоллар зарарланади. Баҳор мавсумида тайёрлаб қўйилган ерларга оддий қаторасига ёки кенг қаторлаб экилади. Гул ва дон ҳосил қила бошлаганда суғориш керак. Суғориш вақтида қаторлар орасидаги ариқлардан нам қочмаслиги керак. Чунки ҳаво ҳарорати иссиқ қуруқ шамолли бўлган минтақаларда маржумак ўсимлиги сув етишмаслиги туфайли гулларини тўкиб юбориши ёки туюлган шиналардаги гулларнинг бир қисмини пуч бўлиб қолишига ва ҳосилдорликнинг тушиб кетишига олиб келади. Биокимёвий жиҳатдан 12-14% оқсил, 59-62% азотсиз экстрактив моддалар, 2.5-2.7% мой бор ва темир, кальций, калий каби микроэлементларни ҳам кўриш мумкин. Қуйидаги давлатлар: Россия, Хитой, Украина, Франция, Полша, Қозоғистон, АҚШ, Бразилия, Литвия, Латвия, Япония каби мамлакатлардир. Ҳозирги кунга келиб Россия маржумак етиштиришда дунёда етакчлик қилади.
Мамлакатимиз донли экинларга ажратилган майдонлар жумласидан буғдой кенг кўламда экилади. Буғдой йиғиштириб олингандан сўнг экин майдонлари бўшаб қолади. Гречихани буғдой далаларидан бўшаган ерларга иккиламчи такрорий экин сифатида бемалол экиб етиштириш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бир уруғпаллалиларга кирувчи буғдой экини тупроқдаги барча микро-макро ўгитларни сўриб олади ва тупроқ унумдорлигини пасайтиради. Такрорий экин сифатида экилган маржумак эса даланинг фитосанитар ҳолатни барқарорлаштиради. Шу билан бир қаторда маржумак ўсимлигининг поялари йиғиб олингандан сўнг ҳайдаб юборилганда табиий биологик чиринди ҳосил бўлади. Булардан ташқари айни вақтда дунё аҳолиси сонининг кескин ортиб бораётганлиги шу билан биргаликда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш учун маржумак каби ўсимлиларни республикамизда кенг кўламли экиш жараёнларини амалга ошириш керак. Лекин мамлакатимизда маржумак етиштириш анчагина вақт ва тажриба талаб қилади. Гречиха ҳосилдорлигига экиш меъёрларининг таъсири гречиха етиштиришда экиш меъёрларини нав ҳамда тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, энг мақбул меъёрларини жорий қилиш юқори ҳосил олишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Гулноза Ортиқова
Самарқанд давлат университети
Биология факультети магистри