Сиз учун фойдали бўлган қоидалар
Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, зеҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди . «Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма».
Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқликдир.
Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
Аллоҳга иймон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд этсин.
Ўзгалардан миннатдорчилик кутманг.
Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
Балки ўша иш... содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
Ҳар икки соат оралиғда фаровон ҳаёт бордир.
Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
Сизни хавотирга солаётган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлигингизга зарардир.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси