Зол-гел технологияси асосида газни аниқловчи сенсор яратиш устида илмий тадқиқот олиб борилмоқда…

Зол-гел технологияси асосида газни аниқловчи сенсор яратиш устида илмий тадқиқот олиб борилмоқда…
Бугунги кунда бутун дунёда, кузатиладиган энг хавфли бахтсиз ҳодисалардан бири метаннинг портлашидир. Одатда метаннинг портлаши унинг ҳаводаги консентрациясини 5 фоиздан 16 фоизгача бўлган оралиғида кузатилади. Республикамизда газ қазиб олиш ва унинг истеъмолини ошиши билан атмосфера ҳавоси таркибидан метанни аниқловчи ускуналар ва сенсорлар яратиш долзарб муаммога айланиб бормоқда.

Самарқанд давлат университети кимё факультети магистри Йўлдош Эрданов зол-гел технологияси асосида газни аниқловчи сенсор яратиш устида тадқиқот олиб бормоқда.

- Саноати ривожланган мамлакатларда кимёвий газ сенсорлар яратиш соҳасидаги тадқиқотларнинг таҳлили термокаталитик ва яримўтказгичли сенсорлардан фойдаланиш табиий газни экспресс аниқлаш ҳисобига портлаш хавфининг олдини олишда энг ишончли ва қулай восита эканлигини кўрсатди, - дейди СамДУ магистри Йўлдош Эрданов. – Шу асосдан келиб чиққан ҳолда, биз рух (Zn) ва кобальт (Co) оксидлари асосида юпқа газ сезгир-плёнка олиш схемасини яратдик. Эритманинг барқарорлиги ва гидролизланувчи компонентлари таркибига кирувчи допантларнинг эрувчанлигини ҳисобга олган ҳолда, рух ва кобальт оксидлари асосида газ сезгир плёнкалар синтезида эритувчи сифатида этанолдан фойдаланишни таклиф этдик. Ушбу консентрациянинг кенг оралиғида плёнка ҳосил қилувчи эритманинг компонентлари таркиби ва нисбатининг золни етилиш жараёнига таъсирини ўргандик.

Таркиби - TEOS:H2O:этанол: HCl: =1:20:30:0,1 га мос келувчи эритманинг барқарорлиги энг юқори бўлиши аниқладик.

Натижада Зол-гел технологияси асосида газ сезгир материалларини олдик ҳамда улардан CH4 ни аниқловчи селектив сенсорлар яратдик. Тайёрланган сенсорлар тезкор ва юқори сезгир бўлиб, атмосферадаги CH4нинг юқори консентрацияларини аниқлашда қўлланилиши мумкин.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Зол-гел технологияси асосида газни аниқловчи сенсор яратиш устида илмий тадқиқот олиб борилмоқда…