Бу кун тўлиной Ерга нисбатан жуда яқин келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилди.
Бу ҳодисага хаваскор астрономлар “Суперой” деб ном беришган, чунки яқинроқ бўлгани сабаб ой каттароқ кўринади.
Гап шундаки, Ой Ер орасидаги ўртача масофа 384 минг километрни ташкил қилади. Ой Ер атрофида эллипс бўйлаб ҳаракатланади ва 1 йилда 12-13 марта Ерга яқинлашиб-узоқлашади.
Энг қисқа масофа перигей деб номланади ва у 356 минг кмни, энг катта масофа эса апогей дейилади ва у 406 минг километрни ташкил қилади.
Ҳар гал перигей пайтида масофа хар хил бўлиб, бу сафарги яқинлашиш 13 июль куни Тошкент вақти билан 14:06 га тўғри келади ва у 357 264 километрни ташкил қилади. Бу 2022 йилдаги энг қисқа масофадир.
Айтиш лозим, бу пайтда Ой бизнинг минтақа учун горизонтдан пастда бўлади ва у кўринмайди. Шундан 9 соату 32 дақиқа ўтгандан кейин эса Ой тўлиной фазасига киради - унинг 100 фоиз сирти Қуёш нури билан ёритилади.
Масофа нисбатан қисқа бўлгани учун Ойнинг гагдиши бошқа тўлинойларга нисбатан катта роқ бўлади. Бугун Ой кечки пайт 20:07 да чиқади ва эрталаб 3:51 гача осмонда бўлади. Табиийки ўзининг энг тўлиқ фазаси - 23:38 да осмонда анча баландда бўлади ва уни бемалол кузатиш мумкин.