Артишокнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари

Артишокнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари
Тиканли артишок дунё халқлари озиқ-овқатлари орасида фаол истеъмол қилинса-да, юртимиз аҳолиси истеъмолида кам учрайди. Артишокнинг ватани Ўртаер денгизи ҳудудлари бўлиб, Қадимги Рим ошхонасида кенг ишлатилган. У қадимги Миср халқи учун асосий озиқ-овқат маҳсулоти ҳисобланган. Европада артишокни кўкат сифатида етиштириш нисбатан кеч, ХV-XVI асрларда бошланган. Бугунги кунда бу маҳсулот беш қитъанинг кўплаб мамлакатларида етиштирилади.

Дунёдаги артишок майдони тахминан 2 миллион гектарни ташкил этади ва умумий ишлаб чиқариш 7 миллион тоннани ташкил қилади. Ушбу маданият эгаллаган энг катта ҳудудлар Осиё, Африкада, Европада. Энг йирик артишок ишлаб чиқарувчилари Хитой, Ҳиндистон, Миср, Италия, Испания, Бразилия ва Грециядир. Ўртаер денгизи ҳавзасида артишокнинг 10 тури мавжуд. Артишок тахминан 5 минг йилдан бери турли мақсадларда етиштирилиб келинмоқда. Артишок Россияда дастлаб фарматсевтика ва декоратив мақсадларда етиштирилган, аммо кейинчалик боғбонлар уни бой ер эгаларига таом сифатида сотиш орқали кўпроқ даромад топа бошлаган. Маълумотларга кўра, Буюк Пётрнинг кечки овқатида, албатта, артишок бўлган экан. Сабаби, у буйрак касаллигига чалинган бўлиб, артишок буйрак хасталикларига даво бўлиши ўша пайтлардаёқ одамларга маълум бўлган.

Артишок таркибида оқсиллар, углеводлар, витамин C, каротин, витамин Б1 Б2, инулин таркибида калий, рух, селен, мис, марганетс, натрий, магний, фосфор, калтсий ва темир, танинлар, шунингдек, органик кислоталар мавжуд. Қолаверса, унинг таркибида углеводлар кўп учрайди.

Артишок диабет билан оғриган беморларга тавсия этилади. Доривор ўсимлик сифатида атеросклероз ривожланишига тўсқинлик қилувчи восита ҳисобланади. Артишок экстракти қонни тозалаш хусусиятига эга, ёғлар ва холестерин миқдорини камайтиради.

Артишок жигар ва буйракларни токсинлар таъсиридан яхши ҳимоя қилади, метаболизмни яхшилайди, танани турли токсик моддалардан тозалашга ёрдам беради. Аёлларда ҳомиладорлик даврида жигарни ҳимоя қилиш учун қўлланилади. Артишок холецистит, жигар касаллиги, сурункали гепатит, жигар циррозининг дастлабки босқичи, буйрак етишмовчилиги касалликлари учун ишлатилади. Бундан ташқари, кўнгил айниши, ошқозондаги оғирлик, жигар ва буйрак касалликларида кенг қўлланилади.

Бундан ташқари, артишок иштаҳани яхшилаш, шиш билан курашиш, гепатит, баъзи юрак-қон томир касалликларини даволаш учун ҳам ишлатилади. Артишок қон зардобидаги холестерин даражасини пасайтиради, сафро ҳосил бўлишини ва сафро чиқишини раг'батлантиради, гепопротектив ва антиоксидант таъсирга эга. Янги узилган артишок пулпаси жуда ёқимли таъмга эга ва парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади.



Зебинисо Номозова,
Самарқанд давлат университети
Ботаника кафедраси доценти.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Артишокнинг сиз билган ва билмаган хусусиятлари