Ўқув қўлланма: Таълим тизими ва инновация интеграцияси

Ўқув қўлланма: Таълим тизими ва инновация интеграцияси
Бугунги кунда педагогик инновация, интеграция, технология ҳақидаги билимлар талабалар учун ниҳоятда муҳим ҳисобланади. Чунки, педагогика йўналишидаги ҳар бир талаба олий ўқув юртини битиргач фаолиятини ўқитувчи сифатида давом эттиради, шу боис дарс жараёнларида инновацион технологиялар ва методлардан фойдаланиш муҳим ҳисобланади.

Яқинда Самарқанд давлат университети факультетлараро педагогика кафедраси профессори Кибриё Ҳасанованинг “Бошлангич таълим педагогикасида инновация ва интеграция” номли ўқув қўлланмаси нашр этилди. Мазкур қўлланма педагогика йўналишида таҳсил оладиган бакалавриат босқичи талабалари учун мўлжалланган бўлиб, унда замонавий таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича керакли тавсия ва маълумотлар берилган.

Таълим жараёнида педагогик инновациялардан хабардор бўлиш муҳим омилдир. Шу сабабли замонавий талабларга жавоб берадиган илғор ўқитувчилар тайёрлашда ушбу қўлланманинг аҳамияти катта. Шунингдек, китобда инновацион технологияларнинг шаклланиш тарихи, педагогик интеграциянинг илмий асослари, шахсга йўналтирилган таълим технологияси, педагогик жараённи шакллантириш ва самарали бошқариш технологияси ҳамда ривожланаётган таълимнинг интеграцияси, танқидий фикрлашни ривожлантирувчи таълим технологияси ва таълим санъати технологиясини илмий-амалий нуқтаи назардан визуализация қилиш масалаларида ҳам атрофлича фикр билдирилган. Бўлажак ўқитувчиларни замонавий таълим технологиялари бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлган педагог даражасида тайёрлаш, уларни ўзига хос малакага эга бўлишга йўналтириш ва бу борада замонавий инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш педагогик фаолиятни амалиётга жорий этишда ёрдам беради.

Ўқитувчи ижодий қобилиятларининг манбаи педагогик тажрибадир. Унинг илғор тажриба концепциясида ўз вазифасига ижодий муносабати ўқувчиларни тарбиялашда янги самарали йўл ва воситаларни излаш ва улардан фойдаланишида намоён бўлади. Ўз соҳасининг етук ўқитувчиси нафақат болаларга таълим-тарбия бериш билан шуғулланиши, балки илғор ўқитувчиларнинг тажрибаларини ўрганиши муҳим ҳисобланади. Инновацион технологиялар орқали таълим жараёнига янги сифат ўзгаришлари киритилади, натижада ўқувчининг берилган мавзуни тушуниб олиши ва эслаб қолиши осонлашади. Илғор педагогик тажриба шунчаки меҳнатнинг бир кўриниши эмас, балки кези келганда ўқитувчининг услубига айланиб, у орқали ўқитувчи тарбия ва таълим жараёнида юксак натижаларга эришиши мумкин.

Таълим жараёнини технологиялаштириш педагогик жараён самарадорлигининг муҳим шартидир. Айнан шунинг учун ҳам бўлажак педагоглар педагогик технология ва таълим технологиясининг илмий асосларидан фойдалана олишлари зарур.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўқув қўлланма: Таълим тизими ва инновация интеграцияси